9. Jоyning kеnglamasini taqribiy hisоblash.
Qutb yulduzi (Kichik Ayiq yulduz turkumining eng yorug' yulduzi — alfasi) olam qutbidan 1 gradusdan ham kichik yoy masofada joylashgan. Oldin aniqlaganimizdek, ma ’lum bir joyning geografik kengligi - , o'sha joyda Olam qutbining gorizontdan balandligiga (hp) teng bo‘ladi, ya’ni = hp. Binobarin, Toshkentda Olam qutbining balandligi taxminan 41° ga tengligidan, Toshkentning geografik kengligi 41° ga teng bo‘ladi deb xulosa qilish mumkin. Boshqacha aytganda, Yer sharining ma’lum bir joyida turib, bu joyning geografik kengligini taxminan aniqlash zarur bo‘lsa, shu joyda Olam qutbining gorizontdan balandligini o‘lchash kifoya ekan.
10. Vaqtni o’lchash asоslari. YUlduz vaqti.
Вақтни ўлчаш
Инсон онгига боғлиқ бўлмасдан ўзгарадиган объектив борлиқга вақт дейилади. Вақт икки хил бўлади: 1. Астрономик вақт; 2. Атом вақти.
Астрономик вақт уч хил бўлади:
Юлдуз вақти;
Қуёш вақти;
Эфемерид вақти;
Вақт асосан инсонларнинг амалий эҳтиёжлари асосида инсонлар томонидан қуёш ва юлдузларни кузатиш натижасида аниқланадиган астрономик тушунчадир.
Вақт билан инсонлар жуда қадимдан шуғулланишган. Ҳозирги пайтда вақтни соат, минут, секунд ва секундни мингдан бир улишида ўлчаш инсонлар ҳаётида катта аҳамият касб этади.
Юлдуз вақти
Баҳорги тенг кунлик нуқтасининг кетма-кет кузатувчи меридианидан икки марта ўтиши учун кетган вақт юлдуз суткаси дейилади. Баҳорги тенг кунлик нуқтасининг соат бурчагига юлдуз вақти дийилади. Баҳорги тенг кунлик нуқтасини кузатув натижасида кўриш мумкин эмас. Уни юлдузларнинг меридиандан ўтиши орқали аниқланади.
Юлдуз вақти S=+t формуласи ёрдамида топилади. Бунда S-юлдуз вақти;
-юлдузнинг тўғри чиқиши; t-юлдузнинг соат бурчаги.
Юлдуз кузатувчининг меридианида бўлса, t=0 бўлиб S= бўлади.
11. Haqiqiy va o’rtacha quyosh vaqtlari. Vaqt tеnglamasi.
Do'stlaringiz bilan baham: |