Yakuniy nazоrat savоllari
Butun оlam tоrtishish qоnuni ikki jism masalasi
Download 338.44 Kb.
|
1-30 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- F=Gm1m2/r2 bu yerda m1 va m2 - ixtiyoriy ikki jismning massasini, r
- Икки жисм масаласи.
- 23. Kоsmik tеzliklar.
22. Butun оlam tоrtishish qоnuni ikki jism masalasi.
Kepler qonunlari faqat planetalarninggina harakatlariga tegishli bo‘lmay, ularning tabiiy va sun’iy yo‘ldoshlariga ham qoilasa bo‘ladigan universal qonunlardir. Kepler qonunlarining kashf etilishi, Quyosh sistemasiga aloqador barcha osmon jismlarining harakatlariga oid qonunlarni ochishga imkon yaratib, planetalar harakatlarini boshqaruvchi kuchning aniqlanishiga olib keldi. Ana shunday qonunlardan biri — Nyuton tomonidan 1687- yilda kashf etilgan butun olam tortishish qonuni sizga fizika kursidan ma’lum: F=Gm1m2/r2 bu yerda m1 va m2 - ixtiyoriy ikki jismning massasini, r — ular orasidagi masofani ifodalaydi, G - gravitatsion doimiylik deyilib, qiymati son jihatdan bir-birlaridan 1 m masofada joylashgan va massalari 1 kg dan bo'lgan ikki jismning Nyutonda ifodalangan tortishish kuchiga son jihatdan teng kattalikdir. Keyinroq, Nyuton matematik yo‘l bilan Keplerning barcha qonunlarini keltirib chiqardi. Икки жисм масаласи. Инглиз олими Исаак Нъютон, Кеплер қонунларини анализ қилиб, унинг биринчи қонунини Кеплерга нисбатан анча умумийроқ шаклини топди: тортишиш кучи таъсирида осмон жисмлари эллипсгина эмас, балки парабала, ҳатто гипербола ҳам чизиши мумкин экан. Кузатишлар буни ўша вақтлардаёқ тасдиқлади: Нъютоннинг ҳисоблашига мувофиқ, 1680 йилдаги ёруғ комета параболик орбита бўйлаб ҳаракатланди. Нъютон Кеплернинг Ш-қонунига ҳам тузатиш киритди. Унинг киритган тузатмаси билан формула қуйидаги кўринишга келди: (2) М-Қуёш массаси, m1 ва m2 - берилган планеталарнинг массаси 23. Kоsmik tеzliklar. Нъютон, жисмлар ўзаро тортишиши натижасида бир-бирларига нисбатан айлана, эллипс, парабола ва гипербола бўйлаб ҳаракатланиши мумкинлигини исботлади. У, жисм чизаётган орбитанинг шакли шу жисмнинг орбитадаги тезлигига боғлиқ бўлишини аниқлади. Жисм маълум тезликда ўзи тортилиб турган марказ атрофида айлана чизади. Бундай тезлик биринчи космик тезлик дейилиб, Ернинг сунъий йўлдошлари сифатидаги жисмлар шундай тезлик билан учирилади. Биринчи космик тезликнинг ҳисоблаш формуласи қуйидагича: V0 = (9) M = 5,97.1027 г –Ернинг массаси, R = 63,71 км - Ернинг радиуси, G = 6,67*10-8 см/г.сек2 - гравитацион доимий бўлса (9) формуладан, биринчи космик тезлик: V0 = 7,91 қийматни топамиз. Демак, Ернинг сиртига яқин айланма орбита учун биринчи космик тезлик V0 = 7,91 экан. Агар Ер сунъий йўлдошининг тезлиги биринчи космик тезликдан оширилса, унинг Ер атрофида айланиш орбитаси эллипс шаклида бўлади. У ҳолда йўлдош Ердан узоқлашганда (апагей) орбита бўйлаб ҳаракат тезлиги секинлашади ва Ерга яқинлашганда (перигей) тезлиги ортади. Агар жисмга биринчи космик тезликдан марта катта тезлик берилса, у ҳолда жисм Ердан абадий узоқлашиб кетади. Бу ҳаракат тезлиги Vn=V0 =7,91 = 11,19км/сек. га тенг бўлиб, орбитаси парабола шаклида бўлади. Бу тезликни иккинчи космик тезлик дейилади. Download 338.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling