Яллиғланиш жараёнини сусайтирувчи ва иммун жараёнларга таъсир этувчи дори воситалар (26-27 боблар) 26 боб яллиғланишга қарши воситалар
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
10 МАВЗУ Яллигл карши ДВ укув мат Харкевич узб
ингибирловчи эканлиги кўриниб турибди (26.3-жадвал).
Жадвал 26.3 Дори воситаларнинг циклооксигеназанинг (ЦОГ) турли типларига ингибирловчи таъсири Дори воситалар Солиштирма ингибирловчи фаоллиги* ЦОГ-1 ЦОГ-2 Ацетилсалицил кислота (аспирин) ++ ± Диклофенак-натрий (ортофен, волтарен) ++ ++ Метамизол натрий (анальгин, дипирон) + ± Ибупрофен (бруфен) ++ ++ Индометацин (метиндол) +++ ++ *Циклооксигеназа фаоллигини 50% ингибирловчи концентрациялари аниқланган. Моддаларнинг турли типдаги циклооксигеназага ингибирловчи нисбий фаоллиги берилган (итларнинг ЦОГсида ўтказилган тажриба асосида). (±)-кучсиз фаоллик. (+)-турли даражадаги фаоллик белгиси. Бу гуруҳнинг типик вакилларидан бири салицилат кислота унумлари (салицилатлар) ҳисобланади. Улардан ацетилсалицилат кислотаси (аспирин) энг кўп қўлланилади. Салицилатлар оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситма туширувчи таъсирларга эга. Бундан ташқари, улар кўпгина аъзо ва тизимлар функциясига таъсир кўрсатади. Хусусан, катта дозада қўлланганда нафас олишни рағбатлантиради. Ушбу таъсир нафас олиш марказига бевосита қўзғатувчи таъсир, ҳамда карбонат ангидрид ҳосил бўлишининг кучайиши билан тушунтирилади. Нафас олишлар сони ва чуқурлигининг (амплитуда) ортиши респиратор алкалозга олиб келиши мумкин. Салицилатларни терапевтик дозаларда берилса кислота-ишқор мувозанатининг бузилиши компенсацияланган алкалоз билан чекланади, чунки буйраклар ишқорий бирикмаларни (К⁺ва Nа⁺ни) тез ажратадилар ва рН меъёрлашади, аммо бунда тўқима суюқликларининг буферлик ҳажми ҳам камаяди. Юрак қон-томир системасига салицилатлар кам таъсир этади. Фақат катта дозалардагина бевосита томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. Салицилатлар жигарга таъсир кўрсатиб сафро ажралишини кучайтиради. Буйракларнинг пешоб ажратиш функциясини деярли бузмайди, лекин уратлар ва фосфатлар реабсорбциясини сусайтиради. Салицилатларни катта дозада қўлланганда пешоб кислотасининг экскрецияси ортади (реабсорбциясининг камайиши ҳисобига). Кичик дозаларда салицилатлар пешоб кислотасини фақат секрециясини сусайтирадилар ва бу унинг қондаги концентрациясини ортишига олиб келиши мумкин Терапевтик дозаларда салицилатлар қон ҳосил бўлишига таъсир этмайди. Гипопротромбинемия бўлиши мумкин (катта дозаларда қўлланганда). Ацетилсалицил кислота тромбоцитлар агрегациясига тўсқинлик қилиши муҳим амалий аҳамиятга эга. Бу тромбоксан биосинтезининг сусайиши билан боғлиқ. Катта дозаларда салицилатлар гипоталамусга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатиб АКТГ ва шу туфайли глюкокортикоидлар ажралишини кучайтирадилар. Аммо салицилатларнинг яллиғланишга қарши таъсири шу билан белгиланмайди. Салицилатлар моддалар алмашинувига ҳам таъсир этади. Катта дозаларда қўлланилганда аминокислоталар, оқсиллар ва ёғ кислоталари синтезининг камайиши ва парчаланишининг тезлашиши кузатилади. Қандли диабетда салицилатлар қонда глюкоза миқдорининг камайишига имкон яратади. Салицилатларни ичилганда улар меъдадан қисман, асосан ингичка ичакда сўриладилар. Уларнинг абсорбцияси тез ва тўлиқ бўлади. Метилсалицилат тери юзасидан яхши сўрилади. Салицилатлар тўқима тўсиқларидан осон ўтади. Уларнинг ярми қон оқсиллари билан боғланади. Салицилатларнинг организмдаги кимёвий ўзгаришлари асосан жигарда кечади. Ҳосил бўлган конъюгатлар ва ўзгармаган бирикмалар буйрак орқали ажралади. Салицилатларни яллиғланишга қарши восита сифатида ўткир ва сурункали ревматик касалликларни даволашда ҳамда оғриқсизлантирувчи восита сифатида невралгиялар, миалгиялар, бўғимлар оғриғида қўлланилади. Салицилатларнинг иситма туширувчи таъсирини суистеъмол қилиш керак эмас. Маълумки, иситма организмнинг ҳимоя реакцияси бўлганлигидан уни бартараф этиш кўп ҳолатларда ижобий эмас, балки салбий натижа беради. Тана ҳароратини тушириш мақсадида салицилатларни фақат организм ҳолатига ёмон таъсир кўрсатувчи жуда юқори ҳароратлардагина қўллаш мумкин. Салицилатларни қўллаганда юзага келувчи ножўя таъсирлар асосан диспептик ўзгаришлар билан намоён бўлади. Жумладан кўнгил айниши ва қайт қилиш анча кўп ривожланади. Бундай ҳолат асосан моддаларни марказий (қайд қилишни бошқарувчи соҳанинг хеморецепторларига) таъсири ва қисман меъда шиллиқ қаватини қитиқлаши билан тушунтирилади. Меъда шиллиқ қаватида простагландинлар синтезининг бузилиши ва маҳаллий яллиғлантирувчи таъсири туфайли салицилатлар уни жароҳатлайдилар. Бу шиллиқ қаватда яраларнинг пайдо бўлиши геморрагия билан намоён бўлади. Бундай ўзгаришлар ацетилсалицилат кислотасини мунтазам қабул қилганда анча кўп учрайди. Бундан ташқари, кўпгина беморларда қулоқнинг шанғиллаши, эшитишнинг сусайиши, аллергик реакциялар (ангионевротик шиш, терида тошмалар, бронхоспазм ва бошқалар) кузатилади, баъзан салицилатларга идиосинкразия ривожланиши мумкин. Салицилатларга ўрганиш ва тобелик ривожланмайди. Салицилатлар билан ўткир заҳарланиш МНС (бош оғриғи, қулоқ шанғиллаши, кўришни пасайиши ва руҳий бузилишлар), меъда-ичак тракти (кўнгил айниш, қайт қилиш, диарея, эпигастрал соҳада оғриқ), кислота-ишқор мувозанатининг (респиратор алкалоз ёки метаболик ацидоз) бузилишларида намоён бўлади. Бундан ташқари қонда натрий ионларининг ошиб кетишига олиб келувчи гипокалиемия ва тўқималарнинг дегидратацияси кузатилади. Тана ҳарорати ошади. Агар дори восита овқат ҳазм қилиш трактидан тўлиқ сўрилмаган бўлса, меъдани ювиш керак, адсорбцияловчи воситалар ва турли сурги воситалари бериш лозим. Биринчи навбатда кислота-ишқор мувозанати ҳамда электролит ва сув мувозанати бузилишларини бартараф этиш лозим. Юқори даражадаги ацидозларни томирга гидрокарбонат натрий эритмасини бўлиб-бўлиб киритиш, дегидратация – томирга эритмаларни инфузиялаш, гипокалиемияни эса калий хлорид киритиш орқали бартараф этилади. Пешоб ҳайдовчи воситаларни ишқорлар эритмаси билан бирга қўллаш (масалан: фуросемид) салицилатларни буйрак орқали тезроқ экскрециясига имкон беради. Оғир ҳолларда қон қуйиш, гемодиализ ёки перитонеал диализ қўлланилади. Гипертермияда, булардан ташқари, тана ташқаридан совутилади. Салицилатларни давомли қўллаш ва дозасини ошириб юбориш туфайли Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling