Яллиғланиш жараёнини сусайтирувчи ва иммун жараёнларга таъсир этувчи дори воситалар (26-27 боблар) 26 боб яллиғланишга қарши воситалар
I . Ц и к л о о к с и г е н а з а - 1 в а 2 ( Ц О Г - 1 + Ц О Г - 2 ) н о с е л е к т и в
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
10 МАВЗУ Яллигл карши ДВ укув мат Харкевич узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- I I . Цикл о о кс иге на за - 2 ( Ц О Г- 2 ) с е л е кт ив и нг иб и т о рл а ри
I . Ц и к л о о к с и г е н а з а - 1 в а 2 ( Ц О Г - 1 + Ц О Г - 2 ) н о с е л е к т и в
инг иб ит о рл а ри Салицил (орто-оксибензой) кислота унумлари Ацетилсалицил кислота 1 Антранил (орто-аминобензой) кислота унумлари Мефенам кислота, Флуфенам кислота Индолсирка кислота унумлари Индометацин Фенилсирка кислота унумлари Диклофенак-натрий Фенилпропион кислота унумлари Ибупрофен Нафтилпропион кислотасининг унумлари Напроксен Оксикамлар Пироксикам, Лорноксикам 1 Ацетилсалицил кислота кичик дозаларда циклооксигеназа-1 ни танлаб ингибирлайди (препарат ушбу дозаларда антиагрегант таъсир кўрсатади). I I . Цикл о о кс иге на за - 2 ( Ц О Г- 2 ) с е л е кт ив и нг иб и т о рл а ри Целекоксиб Кўпгина ностероид тузилишли яллиғланишга қарши воситалар яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади. Ушбу дори воситаларнинг яллиғланишга қарши таъсир механизми, юқорида қайд этилганидек, циклик эндопероксидлар синтези учун зарур бўлган циклооксигеназа ферменти фаоллигини сусайтириш билан боғлиқдир. Шу сабабли, простаноид ишлаб чиқарилиши камаяди. (26.1-схемага қаранг). Бу яллиғланишнинг гиперемия, шиш, оғриқ каби белгиларини камайтиради. Бу гуруҳ моддаларнинг анальгетик таъсир механизми ҳам простагландинлар синтезига сусайтирувчи таъсири туфайлидир (ЦОГ фаоллигини тнгибирлайди). Маълумки, простагландинлар гиперальгезия чақиради – ноцицепторларнинг кимёвий ва механик таъсиротларга сезгирлигини оширади. Шунинг учун простагландинлар (ПГE 2 , ПГФ 2α , ПГI 2 ) сусайтирилиши гиперальгезия ривожланишининг олдини олади. Бунда, оғриқ чақирувчи таъсирларга сезиш бўсағаси ортиб кетади. Одатда бундай дори воситаларнинг анальгетик самараси яллиғланиш 1 ривожланганда айниқса ёрқин намоён бўлади. Бундай шароитда яллиғланиш марказида простагландинлар ва яллиғланишнинг бошқа медиаторларини ажралиши ва ўзаро таъсирлари юзага келади. Юқорида қайд этилганидек простагландинлар гиперальгезияни ривожлантирадилар ва унинг фонида брадикинин, гистамин ва яллиғланишнинг бошқа ноцицепторларини қўзғатиш фаоллигига эга бўлган медиаторларига оғриқ сезиш салмоқли даражада кучаяди (механик таъсиротларга ҳам). Шу сабабли простагландинлар синтезининг сусайиши оғриқнинг бартараф этилишига олиб келади, бу яллиғланиш ривожланганда айниқса ёрқин намоён бўлади. Моддаларнинг яллиғланишга қарши хоссаси, оғриқни камайтиришидаги аҳамияти механик омиллар билан ҳам боғлиқ. Шиш, тўқималар инфильтрациясининг камайиши билан рецепторларга бўлаётган босим пасаяди ва бу оғриқ сезишнинг камайишига олиб келади. Бу гуруҳ дори воситаларининг оғриқсизлантирувчи таъсирида марказий омилни йўқ деб бўлмайди. Бундай фикр парацетамол мисолида ўз тасдиғини топган. Унинг периферик (яллиғланишга қарши) таъсирини амалий жиҳатдан йўқ деса ҳам бўлади, оғриқсизлантирувчи хоссаси эса ёрқин ифодаланган. Ушбу ҳолатда ҳам МНС да простагландинлар синтезини сусайиши аҳамиятга эга. Эҳтимол бунда оғриқнинг руҳий компоненти ва уни баҳолашга таъсир этмай, фақат афферент нерв толалари орқали оғриқ импульсларининг ўтиши бузилса керак. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар иситма тушириш хоссасига ҳам эга. Бу ҳам простагландинлар синтезининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, гипоталамусда жойлашган ҳароратни бошқариш марказига пироген таъсирининг камайишида 1 Гетероарилцирка кислотасининг унуми бўлган кеторолак алоҳида ўрин олган. Периферик ЦОГ ингибиторлари ичида у оғриқсизлантириш воситаси сифатида энг самарадор. Бу аснода уларни опиод анальгетиклар билан қиёслаш мумкин, аммо уни яллиғланишга қарши таъсири кучсиз даражада. Иситма тушириш ва антиагрегант таъсирга эга. Энтерал қўлланганда биологик ўзлаштириш даражаси 80-100%. Операциядан кейинги даврда, ўсмаларда, травмалар, туғиш жараёнида, буйрак санчиқларида оғриқ қолдириш учун қўлланилади. Ичилади ва мушакларга киритилади. Таъсир давомийлиги 4-6 соат. Давомли қўлланилганда буйрак ва меъда-ичак трактига салбий (жароҳатловчи) таъсир кўрсатади(шиллиқ қаватларда яралар пайдо бўлади). Шу сабабли, европанинг қатор давлатларида ушбу дори воситани қўллаш тўхтатилган. намоён бўлади. Айниқса простагландин Е 1 фаол пирогендир. Тана ҳароратининг пасайиши иссиқлик тарқатишнинг кучайиши ҳисобига амалга ошади (тери томирлари кенгаяди, терлаш юзага келади). Тана ҳароратининг пасайиши иссиқлик тарқалишининг ортиши ҳисобига намоён бўлади (тери томирлари кенгаяди, тер ажралиши кучаяди). Иситма туширувчи самара юқорида кўрсатиб ўтилган моддалар фақт иситма пайтида қўлланилганида яққол кузатилади. Ушбе препаратлар меъёрдаги тана ҳароратини (нормотермия) улар ўзгартирмайди. Юқорида келтирилган таснифдан, яллиғланишда қўлланиладиган ностероид тузилишга эга бўлган кўпгина воситалар циклооксигеназани танламасдан Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling