Яллиғланиш жараёнини сусайтирувчи ва иммун жараёнларга таъсир этувчи дори воситалар (26-27 боблар) 26 боб яллиғланишга қарши воситалар
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
10 МАВЗУ Яллигл карши ДВ укув мат Харкевич узб
салицилизм – салицилатлар билан сурункали заҳарланиш кузатилади. Уларнинг
белгилари ўткир заҳарланиш белгилар каби, лекин кучсизроқ даражада намоён бўлади. Бундан ташқари терида тошмалар, геморрагиялар (гипопротеинемия туфайли) кузатилади. Сурункали заҳарланишни даволаш биринчи навбатда салицилатларни беришни тўхтатишдан бошланади. Геморрагиялар бўлганда витамин К 1 ни бериш лозим. Салицилизмни даволаш асосан симптоматик бўлиб, салицилатлар заҳарли таъсирининг аниқ белгилари намоён бўлишига боғлиқ. Антранил (орто-амино-бензой) кислота унумларига мефен ам кис лотаси (понстан, паркемид), ф луф енам кис лота (арлеф) ва бошқа бир қатор дори воситалар киради. Уларни ҳаммаси кучли яллиғланишга қарши, оғриқсизлантирувчи ва иситма туширувчи хоссаларига эгадир. Ушбу таъсири бўйича тажрибада улар салицилатлардан устун келади, аммо клиник самарадорлиги бўйича ацетилсалицил кислотасига мос келади. Меъда ичак трактидаги антранил кислота унумлари яхши сўрилади. Зардоб оқсиллари билан қисман боғланади. Организмдан метаболитлар ва қисман ўзгармаган ҳолда асосан буйрак орқали ажралади. Сурункали ревматик касалликларда яллиғланишни тўхтатиш учун қўлланилади. Ножўя таъсири асосан маҳаллий қитиқловчи ва меъда шиллиқ қаватида простагландинлар синтезини сусайтириш билан боғлиқ диспептик ўзгаришлардан иборат. Тез-тез диарея, қайт қилиш, баъзан қоринда оғриқ юзага келади, терида тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Ниф лумат кис лотаси (доналгин) мефенам кислотасига нисбатан анча самарадор. Уни бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар каби қўлланилади. Индометацин (метиндол) индолсирка кислотасининг ҳосилаларига мансуб. Ушбу дори воситанинг асосий таъсири яллиғланишни бартараф этиш. Оғриқсизлантириш хоссаси ҳам кучли даражада намоён бўлади. Бундан ташқари индометацинда иситма тушириш хоссаси ҳам мавжуд. Индометацин энг самарадор яллиғланишга қарши восита ҳисобланади. У меъда-ичак трактидан яхши сўрилади. Организмда индометацин биотрансформацияга учрайди, қисман ўзгармаган ҳолда буйрак ва нажас билан ажралади. Индометацинни яллиғланишга қарши восита сифатида ревматоид артрит ва бошқа сурункали ревматоид касалликларда қўлланилади. У ўткир подаграда ҳам қўлланади. Бунда ҳам даволаш таъсири унинг яллиғланишни сусайтирувчи таъсири билан боғлиқ, чунки индометацин пешоб кислотасининг экскрециясини оширмайди. Индометацин юқори заҳарлилиги туфайли, тез-тез ножўя ўзгаришлар чақирганлиги сабабли оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи восита сифатида қўлланилмайди. Индометацин қабул қилган беморларнинг кўпчилгида (30-50%) ножўя таъсирлар ривожланади. Меъда ичак тракти (кўнгил айниши, қайт қилиш, эпигастрал соҳада оғриқ, шиллиқ қаватларда яралар пайдо бўлиши, диарея) ва МНС (бош оғриғи, бош айланиши) томонидан асоратлар тез-тез учрайди. Баъзан депрессия, галюцинация каби руҳий бузилишлар ривожланади. Кўпинча кўриш бузилади. Камроқ ножўя таъсирлари қон ҳосил бўлишининг сусайиши билан боғлиқ бўлади (лейкопения, апластик анемия). Умуман олганда, индометацин ниҳоятда заҳарли дори воситаларга мансубдир. Руҳий касалликларда, тутқаноқ, паркинсонизм, меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касалликларида уни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладор ва кўкрак сути билан боқувчи аёлларга уни бериш тавсия этилмайди. Д и к ло ф е н а к – н атр и й (ортофен, волтарен) фенилсирка кислотасининг унумларига мансуб. У энг фаол яллиғланишга қарши воситадир. Кучли даражада оғриқ қолдириш ҳамда иситма тушириш фаоллигига эга . Дори восита МИТдан яхши сўрилади. Зардоб оқсиллари билан деярли тўлиқ боғланади. Асосан метаболитлар кўринишида организмдан пешоб ва сафро таркибида ажралади. Диклофенак натрийнинг заҳарлилиги паст, терапевтик таъсир кенглиги анча катта. Дори воситани беморлар организми яхши ўзлаштиради. Диспептик бузилишлар, аллергик реакцияларни ривожлантириши мумкин. Иб уп р о ф е н (бруфен) фенилпропион кислота унумларидан, тиббиёт амалиётида кенг қўлланилади. У кучли яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади. Яллиғланишга қарши таъсири бўйича бутадионга яқин, салицилатлардан устун туради. Ичилганда ҳам самарадор. Дори воситаси оч қоринга ичилганда қондаги максимал концентрацияси тахминан 45 минутда, овқат билан ёки ундан кейин ичилса 1,5-3 соатдан кейин аниқланади. Асосан метаболитлар кўринишида буйрак орқали ажралади. Дори воситанинг жуда оз қисми ўзгармаган ҳолда чиқариб юборилади. Ибупрофенни индометацинга берилган кўрсатмалар бўйича қўлланилади. Унга энг хос бўлган ножўя таъсиротлар кўнгил айниши, диарея, қорин соҳасидаги оғриқлар ҳисобланади. На п р о к с е н (напросин) нафтилпропион кислота ҳосиласидир. Яллиғланишга қарши таъсири бўйича диклофенак-натрийга нисбатан пастроқ, аммо оғриқ қолдириш таъсири бўйича ундан устун туради. Уни кунига 2 маҳал ичилади. Беморлар организми напроксенни яхши ўзлаштиради. Баъзан ҳар хил кўринишда диспептик ўзгаришлар, терида аллергик реакциялар ривожлантириши мумкин. Пи р о к с и к а м , л о р н о к с и к а м , ме ло к с и к а м оксикамлар гуруҳига мансубдир. Пи р о к с и к а м хоссалари ва қўлланилиши бўйича циклооксигеназани танламасдан ингибирловчи бошқа дори воситаларга ўхшаш. Энтерал қўлланганда яхши сўрилади. Таъсири давомли (1 кунда 1 марта ичилади). Жигарда метаболизмга учрайди. Метаболитлар ва оз миқдорда ўзгармаган моддалар ҳолида асосан буйрак орқали ажралади. Ло р н о к с и к а м (ксефокам) ҳам оксикамлар ҳосиласидир. Циклооксигеназани танламасдан ингибирловчиларга тегишли. Юқори даражада оғриқ қолдириш ва яллиғланишни сусайтириш хоссасига эга. Иситма туширувчи таъсири фақат катта дозаларда қўлланганда намоён бўлади. Кучсиз даражада тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради. МИТ дан тез ва тўлиқ сўрилади. Организмдан ичак (~60- 65%) ва буйрак (30-35%) орқали чиқиб кетувчи нофаол метаболитларга айланади. Лорноксикам бошқа ностериод яллиғланишга қарши воситалар каби қўлланилади. Аммо кучли анальгетик фаоллигини инобатга олиб уни нафақат яллиғланишларда (остеоартрит, ревматоид артрит) балки, операциялардан кейинги даврда ҳамда хавфли ўсмалар билан боғлиқ оғриқларни қолдириш учун ҳам қўлланилади. Дори воситани кунига 2-3 марта қабул қилинади. Ножўя таъсирлари: асосан МИТ (диспепсия, оғриқ, меъда шиллиқ қаватининг жароҳатланиши, кўнгил айниш, диарея) системасида, қисман жигар ва буйрак функцияларининг бузилишида намоён бўлади. Пиразолон унумлари ҳам ностероид тузилишга эга бўлган яллиғланишга қарши воситалар гуруҳига мансубдир. Ушбу гуруҳдан б ут а д и о н (фенилбутазон, бутазолидин) ва метамизол (анальгин) қўлланилади. Пирозолон унумлари оғриқ қолдириш, яллиғланишга қарши ва иситма тушириш хоссаларига эга. Анальгетик таъсир метамизолда, яллиғланишга қарши таъсир бутадионда кўпроқ мужассамланган. Бутадион буйрак орқали сийдик кислотасининг ажралишини сезиларли даражада оширади (унинг реабсорбциясини сусайтириш ҳисобига) ва шу сабабли подаграни даволашда қўлланилади. Метамизолда бундай хосса доимий бўлмаганлиги учун подаграни даволашда амалий аҳамиятга эга эмас. Метамизол сувда осон эрийди ва шу сабабли уни парентерал киритиш қулай. Пиразолон унумларининг барчаси МИТдан яхши ва етарлича тўлиқ сўрилади. Максимал концентрацияси қонда 1-2 соатдан кейин ҳосил бўлади. Метамизол тез сўрилади, таъсири давомли эмас. Бутадионнинг таъсири унга нисбатан давомлироқ. Қон плазмасидаги концентрациясининг 50% камайиши тахминан 72 соатда юзага келади. Организмдан ушбу моддалар метаболитлар ва конъюгатлар шаклида, жуда оз миқдори ўзгармаган ҳолда буйрак орқали ажралади. Метамизолни анальгетик сифатида бош, тиш оғриғида, невралгияларда, миалгияларда қўлланилади. Анальгин ревматик иситмалашда, беморлар салицилатларни ўзлаштира олмасликда, чекланган ҳолларда, албатта периферик қон таркибининг назорати остида қўлланилиши мумкин. Препарат таъсирида агранулоцитоз ривожланиши хавфли ҳолат бўлиб, ўлим билан якун топиши мумкин. Шу сабабли, метамизолни кўпгина давлатларда қўллаш чекланган ёки умуман тўхтатилган. Бутадионнинг яллиғланишга қарши фаоллигини инобатга олиб, уни инфекцион полиартритда, ҳамда ўткир подаграда қўллашади. Аммо уни қўлланганда жуда кўп ножўя таъсирлари юзага келади (тахминан 50%). У диспептик ўзгаришлар (кўнгил айниши, қайт қилиш, диарея, меъдадан қон кетиши), шишлар (буйрак каналчаларида натрий ва хлор ионлари реабцорбциясини кучайиши туфайли), аллергик реакциялар (артрит, терида ўзгаришлар). Жигарда ва қон ҳосил қилиш тизимида ва оғир асоратлар (агранулоцитоз, апластик анемия) юзага келиши мумкин. Шу сабабли у кўпчилик давлатларда қўлланилмайди. Циклооксигеназани танламасдан ингибирловчилар (ЦОГ-1+ЦОГ-2) ферментларнинг ушбу типларига бир хилда таъсир этмайди. ЦОГ-1 ни ЦОГ-2 га нисбатан кўпроқ ацетилсалицилат кислотаси, индометацин ингибирласа, ибупрофен, пироксикам ва мефенам кислотаси камроқ ингибирлайди. Иккала типдаги циклооксигеназани диклофенак-натрий ва напроксен бир хил даражада ингибирлайди. Шунга мос равишда, ЦОГ-1 қанча кўп ингибирланса, шунча кўп ножўя таъсирлар (меъда шиллиқ қаватида яралар пайдо бўлиши ва қон кетиши, буйракка салбий таъсирлар: коптокчаларда фильтрация, натрий ионлари ва сув экскрециясининг камайиши) ривожланади. Ҳозирда ЦОГ-2 ни танлаб ингибирловчилар эътиборни кўпроқ жалб қилмоқда. Улар асосан яллиғланиш ўчоғида ҳосил бўлаётган ферментлар фаоллигини сусайтиради. Шу сабабли, бундай дори воситалар ЦОГ ни танламасдан ингибирловчи ностероид яллиғланишга қарши воситаларга хос бўлган ножўя таъсиротларни камроқ ривожлантирадилар (масалан: меъда-ичак тизими соҳасида). Ушбу дори воситаларнинг дастлабки вакилларидан бири целекоксиб (целебрекс) ҳисобланади. У ЦОГ-2 нинг рақобатсиз ингибиторларига мансуб. У ЦОГ-2 фаоллигини ЦОГ-1 га нисбатан юз марта кўпроқ ингибирлайди. Яллиғланишга қарши, оғриқсизлантирувчи ва иситма тушириш хоссасига эга. Тромбоцитлар агреациясига таъсир этмайди, чунки тромбоцитларда ЦОГ-2 ҳосил бўлмайди. Целекоксибда хавфли ўсмалар, йўғон ичак ва тўғри ичак полипозлари ривожланишининг олдини олиш хоссаси мавжуд. Бундай таъсир бошқа ностероид воситаларни қўллаганда ҳам кузатилган. Аммо бундай дастлабки маълумотлар юқори синчковлик билан ўтказиладиган тадқиқотларни талаб этади. Целекоксиб ичиш учун буюрилади. У меъда–ичак трактидан яхши сўрилади. Жигарда деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Метаболитлари кўпроқ сафро билан ичакдан ва камроқ даражада буйраклар орқали ажралади. Ревматоид артритлар, остеоартритларда, йўғон ичакнинг оилавий аденоматозли полипозининг комплекс терапиясида қўлланилади. Аллергик реакциялар, овқат ҳазм қилиш трактининг жароҳатланиши каби (шиллиқ қаватларда яралар пайдо бўлиши, қон кетиши, гастропатиялар танламасдан таъсир этувчи ностероид тузилишли яллиғланишга қарши воситаларни қўлланилгандагига қараганда камроқ ривожланади) ножўя таъсиротларни юзага келиши қайд этилган. ЦОГ ни танламай ингибирловчи дори воситаларини қўллаганда ривожланувчи нефротоксик таъсир (организмда сувнинг ушланиб қолиши, шишларда намоён бўлади) ривожланиши мумкин. Камдан-кам ҳолларда анемия, жигар функциясининг бузилиши кузатилади. Сулфаниламидларга 1 ва салицилатларга сезгирлик ошганда, ҳамда аллергия ҳолатларида (бронхиал астма, эшакеми) дори воситани қўллаш ман этилади. 1 Целекоксиб тузилишида сульфаниламид гуруҳи мавжудлиги билан тушунтирилади. Табиийки, целекоксибнинг ўзига нисбатан юқори сезгирлик ривожланиш мумкинлигини назарда тутмоқ лозим. Ҳозирги пайтда ЦОГ-2 ни танлаб ингибирловчи препаратларга катта эътибор берилиб, уларни яллиғланишга қарши восита сифатида кенг қўлланилмоқда. Аммо ЦОГ-2 ингибиторларидан бири – рефекоксибнинг кўпинча миокард инфаркти ривожланиши билан намоён бўлувчи кардиотоксик таъсири ҳақида маълумотлар нашр этилган. Балки, бундай асорат сабаби қон зардобида простатциклин миқдорининг камайиши билан боғлиқ бўлган тромб ҳосил бўлишининг кучайиши бўлса керак. Ушбу натижалар рефекоксибни тиббиёт амалиётида қўллашнинг тўхтатилишига асос бўлган. Яна бир ЦОГ-2 ни ингибитори – валдекоксиб ҳам анчагина юқори кардиотоксик таъсирларга эга эканлиги ҳақида маълум қилинган. ЦОГ-2 ни танлаб ингибирловчи дори воситаларга бундай жиддий ножўя таъсирот хосми, деган савол туғилиши табиийдир. Нашр этилган маълумотларга асосланган ҳолда бундай таъсирот фақат ушбу дори воситаларнинг ўзигагина тегишли деб ҳисоблашга асос кўп, чунки целекоксибнинг кардиотоксик таъсири ҳалигача қайд этилмаган. Шунга қарамай бу дори воситаларни қўллашга кўрсатма берилаётганда эҳтиёт чораларини кўзда тутиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling