Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар


Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас


Download 0.65 Mb.
bet9/26
Sana18.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1567919
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023

Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас (28-модда).

Бугунги кунда судланганлик олиб ташлангандан ёки судланганлик ҳолати тугаллангандан сўнг ушбу факт шу шахснинг ўзига, унинг ҳаётига таъсир этиши мумкин бўлмаган шароитда, энг ажабланарлиси, унинг оила аъзолари, яқин қариндошлари ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши учраб туради.
Хусусан, қонуний тақиқларга қарамай, айрим давлат бошқаруви
органларига ишга кириш жараёнида муайян бир лавозимга талабгорлар учун айнан шундай реал тўсиқ - яқин қариндошларининг судланганлик факти ҳисобланади. Қолаверса, меҳнат қонунчилигига кўра, шахсларни яқин қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик ҳолати ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш, деб ҳисобланади. Бундай эскича, собиқ Иттифоқдан қолиб кетган инсон ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилувчи норасмий чекловлар ноқулайликлар туғдиради. Аслида ҳеч бир ҳолатда инсон ўзининг яқинлари йўл қўйган хатолар учун жавоб бермаслиги керак! Масалан, анъанавий ўзбек оиласида 4-5 нафар ака-ука ва опа-сингил, бир неча фарзандлар бўлса, бу оиланинг биргина аъзоси қилган хатоси 10 дан ортиқ яқин инсонларининг ҳаётига салбий таъсир этади. Қанчалик уринмасин, меҳнат қилмасин, яқинининг судланганлиги ҳолати инсоннинг касбий ўсиши, шахс сифатида ривожланиши, жамиятда нуфузли мавқега эга бўлишига тўғридан-тўғри тўсиқ бўлади.
Шахснинг судланганлиги унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги кераклиги тўғрисидаги норма, мустабид тузумдан қолган иллатга, халқни қўрқувда ушлаб туришга мўлжалланган, қанча ёшларимизни ўз орзу-умидларидан воз кечишга ва қанчадан-қанча ёш оилаларни турмушдан ажрашишигача мажбур қилган бундай тақиқларга чек қўяди ҳамда ҳар бир шахснинг қонун ва жамият олдида ўзи жавоб бериши тамойилининг реал кафолати бўлиб хизмат қилади.



  1. Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга (28-модда).

Жиноят содир этган шахсга жавобгарлик муқаррардир. Лекин ҳеч бир инсон, ҳатто жазо ўтаётган шахс ҳам ноинсоний муомалага лойиқ эмас!
У содир этган жинояти учун белгиланган жазони ўтяптими, бас. Ундан ортиқ бўлган чорага дучор этилиши мумкин эмас.
Мазкур қоиданинг Конституцияда акс этиши озодликдан маҳрум этилган барча шахсларнинг қадр-қиммати бошқа фуқароларимиз билан тенг таъминланишини кафолатлайди ва шу билан бирга, маҳкумларни қийноққа солиш ва бошқа ғайриинсоний муносабатдан ҳимоя қилинишининг кафолати бўлади.
Шунингдек, киритилаётган ўзгартишлар инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга олиб келади, фуқароларда инсон ҳуқуқлари устуворлигини ҳамда уларнинг олий қадрият эканлигини мустаҳкамлайди. Миллий қонунчилигимизни халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш, демократик тамойиллар ва халқаро ҳуқуқий талабларга тўлиқ жавоб берадиган қонун нормаларини қабул қилишга олиб келади.
Зеро, янги таҳрирдаги Конституциямиз “инсон-жамият-давлат” парадигмасига асосланган, унда барча тоифаларнинг – ҳатто жиноят содир этган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинган. Айни шу нуқтаи назардан Конституциямизни ҳар қандай шахс – “бу менинг Конституциям”, деб баралла айта олишига асослар мавжуд.




  1. Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling