Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар


Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади


Download 0.65 Mb.
bet12/26
Sana18.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1567919
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023

Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади (33-модда).

Сир эмас, бугун ҳаётимизнинг Интернет кириб бормаган бирор-бир соҳаси қолмади. Интернет шахс, жамият ва давлат учун сув ва ҳаводек зарур воситага айланди. БМТ 2011 йил 3 июндаги резолюциясида ҳам Интернетдан фойдаланиш инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири сифатида тан олинган.
Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланувчилар сони 2016 йилда 12,1 млн бўлган бўлса, 2022 йилга келиб 32 млндан ошди, шунингдек, мамлакатимиз ҳудудини Интернет тармоғи билан қамрови эса 2016 йилдаги 28% дан
2022 йилда 98% га етган.
Шунинг учун Конституцияда Интернетдан фойдаланиш учун давлат томонидан шарт-шароитларни яратилиши бир қатор инсон ҳуқуқларни амалга ошириш имкониятини тақдим этади. Авваламбор, ҳар бир шахснинг Интернет орқали ахборот излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ҳуқуқий кафолатини мустаҳкамлайди.
Қолаверса, ҳар бир шахснинг Интернет орқали ўз ҳуқуқларини, масалан, билим олиш ёки ўқитиш, хизматлардан фойдаланиш ёки уларни кўрсатиш, тижорий фаолиятни амалга ошириш, узоқдаги яқин қариндошлари билан алоқа қилиш ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятини яратади. Энг муҳими, юртимизнинг чекка ҳудудларда яшовчи аҳолини ҳам Интернет тармоғи билан қамровини янада оширишга хизмат қилади.



  1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадир (37-модда).

Давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқлилик – барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратишдир. Бу давлат хизматига киришда номзодларга жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқейидан қатъи назар, ҳуқуқларининг тенглиги кафолатланиши орқали амалга оширилади. Бир сўз билан айтганда, бу жараёнда одам ажратмасдан, барчага бир кўз билан қаралади, “фалончини ўғли”, “пистончини жияни” бўлганлиги учун унга устунлик бериш каби салбий ҳолатларга йўл қўйилмайди. Энг асосий мезон – профессионаллик талаби, яъни қанчалик даража ўз касбини чуқур билишидир.
Қолаверса, Конституцияда бундай ҳуқуқнинг берилиши фуқароларга давлат хизматига киришда ортиқча талаблар қўйилишининг, коррупциявий ҳолатлар, маҳаллийчилик, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик каби иллатларнинг олдини олади. Пировардида, давлат хизматининг жозибадорлигини ошишига, ўз навбатида давлат органлари фаолияти самарадорлиги, хизмат кўрсатиш сифати, давлат хизматининг очиқлиги, рақобатдошлиги ва профессионаллигини оширади.
Энг муҳими, мазкур норма айнан давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини замонавий қадриятлар асосида ташкил этишга, бюрократияни кескин камайтириб, кадрларни салоҳияти ва ишчанлик қобилиятига қараб ишга қабул қилиш, мансаб пиллапояларидан кўтарилишининг конституциявий кафолати ҳисобланади.



  1. Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга (42-модда).

Амалга оширилган меҳнат фаолияти учун мос ҳақ олиш ҳар бир ходим учун муҳим аҳамиятга эга иқтисодий-ижтимоий масала ҳисобланади.
Бу масалада, авваламбор, адолат мезонига қатъий амал қилиш лозим. Янги таҳрирдаги Конституциямизга киритилаётган мазкур норма орқали айнан шундай мезонлар ўрнатилаётганлиги икки ҳисса аҳамиятлидир.
Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашда камситилишга йўл қўймаслик адолатни таъминлашнинг муҳим шартидир. Бир хил маълумот, малака ва кўникмага эга бўлган, бир турдаги, бир хил сифатдаги ишни бажараётган ходимларга ойлик тўлашда уларни камситишга йўл қўйилмайди.
Шу билан бирга, ходимнинг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмасилигининг белгиланиши ҳам муҳим ижтимоий кафолат сирасига киради. Ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини аниқлашда оилаларнинг минимал истеъмол харажатлари қиймати асос қилиб олинади. Энг кам иш ҳақи, нафақалар ва пенсиялар миқдори ҳар йили нархлар ўсишига мутаносиб равишда ошириб борилади.
Шу нуқтаи назардан, мазкур норманинг Конституцияда белгиланиши фуқароларнинг иш ҳақлари уларнинг меҳнатига лойиқ бўлиши билан бирга, муносиб турмуш кечиришини таъминлаш, пировардида эса аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда мамлакатда ижтимоий адолат тамойилларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.



  1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. (42-модда).

Ходим қаерда ишлашидан қатъи назар – давлат ёки нодавлат ташкилотларидами, тадбиркорлик субъектларидами иш берувчи томонидан тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори унинг муносиб турмуш даражасини таъминлаши керак. Меҳнат қилаётган ҳар бир инсон асосий эҳтиёжларини қондириш учун етарли маблағга эга бўлиши лозим.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори нима ва у қандай белгиланади? Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсонга муносиб турмуш даражасини таъминлаши учун минимал истеъмол харажатлари қиймати асосида белгиланади.
Инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш деганда, инсоннинг яшаш харажатларини (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, коммунал, транспорт, алоқа ва бошқа) қоплаш, шунингдек таълим олиш, соғлиқни сақлаш, дам олиш ва бошқа эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлиши тушунилади.
Давлат фуқарога меҳнатига яраша иш ҳақи тўланишининг чораларини кўриши ва кафолатларини таъминлаши, иш берувчи эса ходим олдидаги мажбуриятларини бажариши лозим. Давлат меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилашда мамлакатдаги иш ҳақининг умумий даражаси, истеъмол нархлари, ижтимоий нафақалар ва ижтимоий қатламларнинг турмуш даражасини қиёсий ҳисобга олган ҳолда ходим ва оилаларининг эҳтиёжларини эътиборга олиши ҳам зарур бўлади.
Янги таҳрирдаги Конституциямизга киритилаётган мазкур норма ижтимоий давлатнинг энг муҳим талабини давлат сиёсати даражасига кўтармоқда ҳамда ходимларни меҳнатига яраша иш ҳақи олиши ва олаётган иш ҳақини нормал ҳаёт кечириш учун етарли бўлишини кафолатламоқда.



  1. Болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, аҳлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади (44-модда).

Меҳнатга оид халқаро ҳужжатлар ва миллий қонунчиликда болалар меҳнатининг оғир шакллари ёки уларнинг мажбурий меҳнати қатъий таъқиқланган.
Пахта далаларида ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ишларида, умуман бошқа соҳаларда ҳам болалар меҳнатидан фойдаланиш, айниқса уларни жалб қилишнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тизимли ва қатъий ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонда болаларнинг мажбурий меҳнати тўлиқ барҳам топди.
Эндиликда, бу борадаги давлат сиёсатини конституциявий даражада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадамлар ташланмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституциямизга киритилаётган мазкур норма болалар меҳнатининг оғир шаклларидан ҳимоя қилиш, уларни соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишишлари учун муҳим ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилади.
Айни пайтда, ушбу конституциявий норма болаларнинг соғлиғи, хавфсизлиги, аҳлоқи, ақли ва жисмоний ривожланишига таҳдид солмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган тарзда меҳнат қилишларига тўсқинлик қилмайди. Хусусан, амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғи, хавфсизлиги, аҳлоқи, ақли ва жисмоний ривожланишига таҳдид солмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун – улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.




  1. Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling