Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли
Download 0.65 Mb.
|
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5 баробар кўпдир
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли (48-модда).
Фуқароларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда ва давлат ҳисобидан кўрсатилиши аҳоли саломатлиги учун муҳим ижтимоий кўмак ҳисобланади. Ҳозирда аҳоли учун тиббий ёрдамнинг кафолатланган бепул ҳажми доирасига шошилинч тиббий ёрдам, бир қатор юқумли касалликлар бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами, ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар ва хавфли касалликлар бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш киради. Давлат ҳисобидан кафолатланган тиббий хизматни ривожлантириш мақсадида 2021 йилдан бошлаб, бирламчи бўғинда аҳолини 66 турдаги, 2022 йилда 120 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш йўлга қўйилди. Ихтисослашган марказларда бепул даволанадиган касалликлар рўйхати шакллантирилиб, тиббий ёрдам учун йўлланма электрон навбат асосида берилмоқда. Энг муҳими, бу тизимга асосан, маблағлар шифохонага эмас, балки аниқ беморга ажратилмоқда. Биргина, 2022 йилнинг ўзида тиббиёт соҳасига бюджетдан 29 триллион сўм йўналтирилди, бу маблағ 2016 йилга нисбатан 5 баробар кўпдир. Ўтган беш йилда шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлаш учун маблағлар 12 баробар кўпайтирилди. Хусусан, қишлоқлардаги 801 та оилавий поликлиника замонавий ташхис аппаратлари билан таъминланди. Бу орқали қишлоқ ва маҳаллаларда 8 турдаги янги тиббий хизматлар йўлга қўйилди. Ҳудудларда 23 та ихтисослашган тиббиёт марказларининг юздан ортиқ филиаллари фаолият бошлади. Буларнинг барчаси юртимизда истиқомат қилаётган фуқароларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган амалий чоралардир. Конституцияга киритилаётган норманинг яна бир аҳамияти шундаки, давлат ўз фуқароларининг моддий аҳволидан қатъи назар кафолатланган бепул тиббий ёрдам билан қамраб олинишини мустаҳкамламоқда. Бу фуқаролар, айниқса, моддий шароити яхши бўлмаган фуқароларнинг соғлиғини сақлашга давлат ғамхўрлик қилишдан тўхтамаслигини англатади. Кафолатланган тиббий ёрдамга оид норманинг белгиланиши аҳоли, оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади (49-модда.) Атроф-муҳит инсон саломатлиги ва ҳаётига таъсир қилувчи муҳим омилдир. БМТ маълумотларига кўра, инсон саломатлигининг 20-40 фоизи атроф-муҳит ҳолатига боғлиқ. Қулай атроф-муҳит табиий захиралар қисқараётган, глобал иқлим ўзгариши, экология ва табиат билан боғлиқ муаммолар инсоният келажагига таҳдид солаётган ҳозирги даврда янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис, кўпгина ривожланган давлатларда ҳам ушбу муаммо кенг муҳокама этилмоқда ҳамда экология муҳофазасига оид янги нормалар конституцияларга киритилмоқда. Сўнгги йилларда атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига мамлакатимизда жиддий эътибор қаратилмоқда. Зеро, фуқароларнинг муносиб атроф табиий муҳитга бўлган ҳуқуқлари таъминланмасдан туриб фуқароларнинг саломатлиги ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш имконсиздир. Бунда экологияга етказилаётган зарарларни камайтириш муҳим ўрин тутади. Айниқса, айрим шаҳар ва қишлоқларимизда олиб борилаётган қурилишларнинг экологияга зарари белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлмоқда. Чунки, сўнгги йилларда мамлакатимиз улкан қурилиш майдонига айланди. Ушбу шароитда фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш, қурилишларнинг табиатга зарарли таъсирига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини кучайтириш чоралари кўрилади. Мазкур норма жамоатчилик назоратини кенгайтириш орқали аҳолимиз ва келажак авлод учун қулай ва экологик тоза ҳудудни сақлаб қолиш, аҳолининг саломатлигини ишончли муҳофаза этиш, уларни яшаши ва ривожланиши учун қулай атроф-муҳитни таъминлашнинг конституциявий кафолатларини кучайтиради. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling