Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар


Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўради


Download 0.65 Mb.
bet16/26
Sana18.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1567919
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26
Bog'liq
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023

Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўради (49-модда).

Оролбўйи минтақасида юзага келган глобал экологик муаммо 50 млн. нафарга яқин минтақа аҳолисининг ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу боис, Ўзбекистонда Орол муаммоси оқибатларини бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Орол денгизи тубининг 2,5 млн. гектарида янги “яшил макон” яратилмоқда. Шунингдек, Орол ва Оролбўйидаги мураккаб экологик вазият, аҳоли генофондини муҳофаза қилиш, саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу ҳудудда барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Конституцияда ушбу норманинг белгиланиши минтақа аҳолиси учун муносиб яшаш шароитларини яратилишини ва турмуш даражасини жиддий тарзда яхшиланишини таъминлайди, барча касб эгалари, биринчи навбатда ижтимоий соҳа вакиллари учун қўшимча имтиёзлар пакети қўлланилади ҳамда тадбиркорлик тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг атроф-муҳитни ҳимоя қилишга йўналтирилган турли лойиҳаларда фаол қатнашиш имконияти пайдо бўлади.
Мазкур норма аҳолимиз ва келажак авлод учун қулай ва экологик тоза ҳудудни сақлаб қолиш, Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, ишсизликни камайтириш, аҳоли яшаши ва ривожланиши учун қулай атроф-муҳитни таъминлашнинг конституциявий кафолатларини яратади.



  1. Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади
    (50-модда)
    .

Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия ихтисослаштирилган мактаблар ва умумий ўрта мактабларда ташкил этилади. Унга кўра, соғлиғида нуқсони бўлган болаларни фақатгина ихтисослашган мактабларда эмас, ҳамма қатори умумий мактабларда ҳам ўқишини йўлга қўйилиши Янги Ўзбекистонда инсон қадри тамойилининг амалий ифодасидир.
Бугунги кунда ақли заиф, кар ва заиф эшитувчи, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи, таянч аъзоларида нуқсони бўлган 21 000 дан ортиқ болалар учун республикамизда 90 та ихтисослаштирилган мактаблар фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, енгил даражадаги ногиронлиги бўлган 18 000 нафарга яқин ўқувчилар мактабларда соғлом болалар билан биргаликда ўқишмоқда.
Конституциямизда илк маротаба инклюзив таълим учун шароит яратишга оид алоҳида норманинг белгиланиши алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун таълим ва тарбия уларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши, таълим олиш жараёнида уларни бирор-бир шаклда камситишга йўл қўйилмаслиги, барча болаларнинг тенглиги таъминланишига хизмат қилади. Пировардида, алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болаларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқи таъминланади.




  1. Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling