Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар


Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ


Download 0.65 Mb.
bet19/26
Sana18.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1567919
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26
Bog'liq
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023

Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли (55-модда).

Қонунчилигимизда ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини
суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш, ҳуқуқ ва эркинларини тиклашни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқлари кафолатланган.
Шунингдек, Ўзбекистон аъзо бўлган БМТнинг инсон ҳуқуқларига оид умумътироф этилган халқаро хужжатларида шахснинг фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳуқуқлар камситилганда ҳамда ирқий, аёлларга, болар, ногиронлар камситиш ҳолати, қийноқлар, жазолашнинг шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турлар қўлланилганда фуқаро унинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган ҳолларда ҳуқуқларини тиклаш мақсадида БМТнинг тегишли қумиталарга мурожаат қилиши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ шахсга ўз давлатида яратилган барча ҳуқуқий ҳимоя механизмларидан ҳам қониқмаган тақдирда, ўз ҳақ-ҳуқуқларини халқаро даражада ҳимоя қилиш ва низолашаётган масаласини халқаро ҳужжатлардан (конвенция, халқаро пакт ва бошқалар) фойдаланган ҳолда ҳал қилиш имкониятини яратади.
Бунинг асосий шарти шунда-ки, фуқаро халқаро органларга мурожаат этиши учун, энг аввало тегишли миллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва судга мурожаат этиши лозим, борди-ю миллий органлар унинг ҳуқуқини ҳимоя қилмаса ёки тиклаш чораларини кўрмаса, ана ундан кейингина халқаро ташкилотларга мурожаат этиши мумкин бўлади.
Шахсга давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлганидан сўнг, халқаро органларга мурожаат этиш ҳуқуқининг берилаётганлиги Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган муҳим қоидалардан биридир. Бу, биринчидан, давлатимизни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларга содиқлигини кўрсатади, иккинчидан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, уларга риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш борасида қўшимча конституциявий-ҳуқуқий кафолати ҳисобланади.
Ўхшаш нормалар Италия, Португалия, Сербия ва бир қатор бошқа давлатлар конституцияларида белгиланган.



  1. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ҳамда воситаларини тўлдиради, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга кўмаклашади.


Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling