4 минг АҚШ долларидан оширишга хизмат қилади.
Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади (67-модда).
Иқтисодиётдаги ҳар қандай монополлашувдан барча бирдек азият чекади: мижоз ҳам, тадбиркор ҳам, давлат ҳам. Шу боис, иқтисодиётни ривожлантириш манфаатлари нуқтаи назаридан ҳам давлатнинг монополистик фаолиятга қарши курашиш каби муҳим вазифани ўз зиммасига олиши бизнес ҳамжамиятнинг ҳам, фуқароларнинг ҳам манфаатига жавоб беради.
Монопол фаолиятни бозор қонуниятларига амал қилган ҳолда тартибга солиниши оддий мижоз манфаати нуқтаи назаридан кундалик эҳтиёжи юқори бўлган товар, ишлар ва хизматлар бозорида танлаш эркинлигини таъминлайди ҳамда уларнинг арзон нархда ва юқори сифатда бўлишига олиб келади.
Конституцияга ушбу норманинг киритилиши товар ва хизматлар бозорининг барча иштирокчилари учун тенг иқтисодий-ҳуқуқий имкониятлар яратиш орқали тадбиркорлар ўртасида ҳалол рақобатни ривожлантиришга ҳамда ишлаб чиқаришга янгиликларни тезкор жорий этиш орқали самарадорлигини ортишига хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади (67-модда).
Бозор иқтисодиётининг энг асосий принципларидан бири – бу эркин рақобат асосида товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва капиталнинг мамлакат бўйлаб ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракатланиши ҳисобланади. Ушбу кафолат мамлакат иқтисодий маконининг бирлигини англатади.
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва уни тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Конституцияга ушбу муҳим қоида киритилмоқда.
Мазкур норма биринчи навбатда тадбиркорлар олдида турган энг мураккаб тўсиқларни бартараф этади. Бу эса жамият тараққиётига, хусусан, унинг иқтисодий равнақига хизмат қилади.
Ягона иқтисодий макон деганда солиқ, пул-кредит, молия, савдо ва божхона сиёсати орқали товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракатланишини таъминлайдиган ҳудудий макон назарда тутилади.
Товарлар ва хизматларнинг мамлакат бўйлаб айланишига тўсиқлар жорий этилмаслиги ва тадбиркорлар томонидан молиявий маблағларни тўсиқларсиз тасарруф қила олиш имконияти жуда катта аҳамиятга эга. Чунки тадбиркор олган фойдасини мамлакатдан эркин олиб чиқиб кетиш, бошқа бозорга ёки лойиҳага йўналтириш имкониятига эга бўлмаса, у бу мамлакат бозорида фаолият юритишидан маъно қолмайди.
Ушбу қоида келгусида турли даражадаги мансабдор шахслар томонидан товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишини чекловчи қарорлар қабул қилинишини чеклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |