Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар


Download 0.65 Mb.
bet23/26
Sana18.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1567919
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023

Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин (68-модда).

Узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистонда ерга нисбатан хусусий мулкнинг тўлақонли жорий этилмаганлиги ҳақиқий мулкдорлар қатламини етарлича шаклланмаслигига, ерни ҳақиқий товар сифатида бозор муомаласига киритилмаслигига ҳамда хорижий инвесторларни миллий иқтисодиётга нисбатан ишончини пасайишига олиб келди.
Шу боис, ҳеч муболағасиз ушбу норма янги таҳрирдаги Конституциямиздаги ҳақиқий инқилобий ўзгаришлардан бири сифатида мулкчилик муносабатлари ривожига хизмат қилади.
Ерни хусусий мулк сифатида эътироф этилиши бевосита мулкдорга қандай манфаат беради? Хусусийлаштирилган ер участкаси мулкдори ерни сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, мерос қилиб қолдириш каби ҳуқуқларни қўлга киритади.
Энг муҳими, хусусий мулк бўлган ерни давлат фақат мулкдорни розилиги билан, шартнома асосида, бозор нархида жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, ер “снос”га тушиб кетмайди, давлат ерни келишилган нархда сотиб олсагина, ер бегоналаштирилиши мумкин.
Ерга нисбатан хусусий мулк тадбиркорларнинг кредит лаёқатлилик даражасини ортишига ҳам хизмат қилади ҳамда мол-мулкни оқилона бошқариш орқали даромадларни кўпайтириш имконини беради. Ернинг хусусий мулк сифатида эътироф этилиши мулкдорлар қатламини кенгайишига, ер бозорининг ривожланишига, ер участкаларидан фойдаланиш бўйича иқтисодий самарадорликни ошишига хизмат қилади.



  1. Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.

Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади (81 ва
82-моддалар)
.
Сўнгги йиллар мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари учун том маънода ўзига хос уйғониш даври бўлди. “Тўртинчи ҳокимият” сифатида бўй кўрсата бошлади.
Оммавий ахборот воситалари янада фаол бўлиши учун уларга кенг имкониятлар ва кучли ҳимоя тақдим этилиши керак. Янги таҳрирдаги Конституция ҳам айнан шундай ўзгаришларни ўзида ифода этмоқда.
Оммавий ахборот воситалари фаолияти билан боғлиқ ўзгаришлар қуйидаги ижобий натижаларга эришишга хизмат қилади:

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling