Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар


Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак


Download 0.65 Mb.
bet21/26
Sana18.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1567919
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023

Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак (63-модда).

Солиқлар давлат даромадлари таркибида энг салмоқли ўринни эгаллайди. Солиқлар ва йиғимларни жорий этишда ёки уларни оширишда солиқ тўловчиларнинг иқтисодий аҳволи ва мулкий манфаатлари адолатли тарзда эътиборга олиниши ва муҳофаза этилиши зарур.
Иқтисодий аҳволи турлича бўлган солиқ тўловчилар учун табақалаштирилган солиқ солишни белгилаш камситиш ҳисобланмайди, яъни иқтисодий ва бошқа камситмайдиган асослар бўйича фарқлашга йўл қўйилади. Масалан, ногиронлиги бўлган шахслар, ўзини-ўзи банд қилган аҳоли учун солиқ имтиёзларининг белгилангани. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёз меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1,41 бараваридан 3 бараваригача оширилди. Шу қаторида, ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди.
Солиқ кодексидаги мазкур имтиёздан 2022 йилнниг 11 ойида 3 126 та корхонада 18,9 млрд.сўм фойдаланган.
Худди шундай, Солиқ кодекснинг 408-моддасига асосан меҳнат стажига эга бўлиши учун ўтган 2022 йил давомида 330,8 минг нафар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар томонидан 85,9 млрд.сўм ижтимоий солиқ тўловини амалга оширган.
Мазкур норманинг киритилиши барча солиқ тўловчиларнинг қонун олдида тенглигини таъминлашга, ижтимоий адолат принципининг қарор топишига, солиқларни йиғиш даражасининг ошишига, тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.



  1. Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли (67-модда).

Янги таҳрирдаги Конституциямизга тадбиркорлик фаолияти учун том маънода асос солувчи норманинг киритилиши мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитига ижобий таъсир кўрсатади.
Хўш, тадбиркорлик фаолиятини самарали юритишда мазкур норма қандай аҳамият касб этади?
Биринчидан, тадбиркорларни қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ҳақли эканлигини белгиланиши, даромад олиш фаолиятининг асосий мақсади бўлган тадбиркорлар учун иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида фаолият юритиш имкониятини тақдим этади. Бунда, муайян фаолият билан шуғулланиши қонун ҳужжатлари билан тақиқ қўйилмаганлиги талаб этилади холос.
Иккинчидан, ўз фаолият йўналишини мустақил равишда танлаш ҳуқуқи тадбиркорларга ўз бизнес стратегияларини бошқа шахсларни, давлат органи ва уни мансабдор шахсларининг ўзбошимчалик билан аралашувисиз ўз хоҳиши ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятини беради.
Конституцияга киритилаётган мазкур қўшимчалар эркин бозор иқтисодиётини энг муҳим талабини ўзида ифода этиб, “қонунда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятга рухсат берилади” тамойили асосида тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни асосий мезонларини конституциявий даражада мустаҳкамлайди.
Қолаверса, шу каби конституциявий кафолатлар тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, инвестициявий муҳитни яхшилаш, солиқ юкини камайтириш, эркин ва рақобатли бизнес муҳитини яратиш орқали 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling