Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар


Давлат инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратади


Download 0.65 Mb.
bet20/26
Sana18.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1567919
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26
Bog'liq
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023

Давлат инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратади (56-модда). 
Инсон ҳуқуқлари устувор ҳисобланган ва қадрланган давлатда уларни ҳимоя қилиш механзмлари доимо такомиллаштириб борилади. Шунингдек, фуқаронинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш фақатгина тегишли судлар орқали эмас, балки инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар кўмагида ҳам амалга оширилади.
БМТнинг 1993 йилдаги резолюцияси билан Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг мақомига оид принциплар қабул қилинган. Бутун дунёда “Париж принциплари” номи билан машҳур бўлган ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатда ташкил этиладиган миллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш институтларининг фаолиятига оид энг муҳим, умумий қоидалар белгиланган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар (Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази ва ҳоказо) ўз фаолиятини ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан мустақил равишда олиб бориши, ўз фаолиятини амалга ошириш учун етарли кадрлар ва молиявий ресурсларга эга бўлиши, тегишли давлат ва халқаро органлар билан самарали ҳамкорлик қилиши зарур. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фуқаролик жамияти билан ҳамжиҳатликда фаолият юритади. Яъни, улар ҳар икки томондан мустақил бўлиб, фуқаролик жамияти ва ҳукумат ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди.
Мазкур қоидаларнинг Конституциямизда белгиланиши инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлайди ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.



  1. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди (58-модда).

Жамият ва давлат ҳаётида хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини, шунингдек, хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг муҳим йўналишларидан биридир. Халқ фаровонлиги, жамият тинчлиги ҳамда иқтисодий барқарорликда эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилиги муҳим ўрин тутишини эътиборга олсак гендер тенгликни таъминлаш вазифасини давлат зиммасига юклатилиши барқарор ривожланишнинг зарур талабидир.
Жамият ва давлат ишларини бошқаришда гендер тенгликнинг таъминланиши хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, қонунлар ва турли қарорлар қабул қилинишида иштирокини янада кенгайтириш имкониятини беради. Бундан ташқари, гендер тенглик таълим олиш, меҳнат қилиш, тадбиркорлик, ижод қилиш, маданият соҳаларида ҳам таъминланиши хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширади.
Ҳар қандай халқнинг етуклик даражасини, аввало, аёлларнинг илмий-маданий камолоти белгилаб беради. “Битта қиз болани ўқитсангиз – бутун миллатни ўқитган бўласиз”, деб бежиз таъкидланмаган. Шу боис, Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг таълим олишлари, илм-фан билан шуғулланишлари учун шароит яратиш давлатнинг алоҳида вазифасига айланди. Натижада, биргина 2022 йилда олий ўқув юртларига қабул қилинган талабаларнинг 49,9 фоизини хотин-қизлар ташкил этди.
Мазкур норманинг киритилиши ҳамда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги тўлақонли фаол иштироки таъминланиши натижасида 2030 йилга қадар бошқарув лавозимларида ишловчи хотин-қизлар улуши камида
30 фоизни ташкил этиши таъминланади. Энг аввало, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини оширишга иккинчидан, парламент, ҳукумат, вазирликлар, ҳокимият ишларида кенгроқ жалб этиш имкониятини яратади.




  1. Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling