30.
Болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига,
аҳлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу
жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай
шакллари тақиқланади (44-модда).
Меҳнатга оид халқаро ҳужжатлар ва миллий қонунчиликда болалар
меҳнатининг оғир шакллари ёки уларнинг мажбурий меҳнати қатъий
таъқиқланган.
Пахта далаларида ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ишларида, умуман бошқа
соҳаларда ҳам болалар меҳнатидан фойдаланиш, айниқса уларни жалб
қилишнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тизимли ва қатъий
ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонда болаларнинг мажбурий меҳнати тўлиқ
барҳам топди.
Эндиликда, бу борадаги давлат сиёсатини конституциявий даражада
мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадамлар ташланмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституциямизга киритилаётган мазкур норма
болалар меҳнатининг оғир шаклларидан ҳимоя қилиш, уларни соғлом ва
баркамол бўлиб вояга етишишлари учун муҳим ҳуқуқий кафолат бўлиб
хизмат қилади.
Айни пайтда, ушбу конституциявий норма болаларнинг соғлиғи,
хавфсизлиги, аҳлоқи,
ақли ва жисмоний ривожланишига таҳдид солмайдиган,
таълим олиш жараёнини бузмайдиган тарзда меҳнат қилишларига тўсқинлик
қилмайди. Хусусан, амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнатга тайёрлаш
учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг
ўқувчиларини уларнинг соғлиғи, хавфсизлиги, аҳлоқи,
ақли ва жисмоний
ривожланишига таҳдид солмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган
енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун – улар ўн беш ёшга
тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи
шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл
қўйилади.
31.
Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги
ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол
Do'stlaringiz bilan baham: |