Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


даволаниши, ишлаши ёки қариндошларини кўриши учун пойтахтга


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

даволаниши, ишлаши ёки қариндошларини кўриши учун пойтахтга 
келиб туришида ҳам қийинчиликлар мавжуд эди. Бундай тўсиқларнинг 
аксарияти сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижасида бартараф этилди. 
Хусусан, йўлларда назорат постлари олиб ташланди, “прописка”, хорижга 
чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартиби бекор 
қилинди. 
Эркин ҳаракатланишга оид янги норма инсон қадрини камситувчи, 
ҳаракатланиш эркинлигига тўсиқ бўлган чекловларни бартараф этиб, ҳар бир 
шахснинг мамлакатимиз бўйлаб эркин ҳаракатланишини кафолатлайди. 
Юртдошларимиз учун мамлакатнинг хоҳлаган ҳудудида эмин-эркин яшаш
уй-жой ва кўчмас мулк сотиб олиш, фуқароликка эга бўлиш, билим олиш, 
меҳнат қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланишга оид кенг имкониятлар 
яратади. Қолаверса, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ва 
урбанизация жараёнларининг самарали амалга ошишига муҳим омил бўлади. 
26. 
Давлат Интернет
жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни 
таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади (33-модда). 
Сир эмас, бугун ҳаётимизнинг Интернет кириб бормаган бирор-бир 
соҳаси қолмади. Интернет шахс, жамият ва давлат учун сув ва ҳаводек зарур 
воситага айланди. БМТ 2011 йил 3 июндаги резолюциясида ҳам Интернетдан 
фойдаланиш инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири сифатида тан олинган. 


17 
Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланувчилар сони 2016 йилда 12,1 млн 
бўлган бўлса, 2022 йилга келиб 32 млндан ошди, шунингдек, мамлакатимиз 
ҳудудини Интернет тармоғи билан қамрови эса 2016 йилдаги 28% дан
2022 йилда 98% га етган.
Шунинг учун Конституцияда Интернетдан фойдаланиш учун давлат 
томонидан шарт-шароитларни яратилиши бир қатор инсон ҳуқуқларни 
амалга ошириш имкониятини тақдим этади. Авваламбор, ҳар бир шахснинг 
Интернет орқали ахборот излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ҳуқуқий 
кафолатини мустаҳкамлайди.
Қолаверса, ҳар бир шахснинг Интернет орқали ўз ҳуқуқларини, масалан, 
билим олиш ёки ўқитиш, хизматлардан фойдаланиш ёки уларни кўрсатиш, 
тижорий фаолиятни амалга ошириш, узоқдаги яқин қариндошлари билан 
алоқа қилиш ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятини яратади. Энг 
муҳими, юртимизнинг чекка ҳудудларда яшовчи аҳолини ҳам Интернет 
тармоғи билан қамровини янада оширишга хизмат қилади. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling