Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


  Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

35. 
Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва 
атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик 
мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини 
амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади (49-модда.)
Атроф-муҳит инсон саломатлиги ва ҳаётига таъсир қилувчи муҳим 
омилдир. БМТ маълумотларига кўра, инсон саломатлигининг 20-40 фоизи 
атроф-муҳит ҳолатига боғлиқ. Қулай атроф-муҳит табиий захиралар 
қисқараётган, глобал иқлим ўзгариши, экология ва табиат билан боғлиқ 
муаммолар инсоният келажагига таҳдид солаётган ҳозирги даврда янада 
долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис, кўпгина ривожланган давлатларда 
ҳам ушбу муаммо кенг муҳокама этилмоқда ҳамда экология муҳофазасига 
оид янги нормалар конституцияларга киритилмоқда. 
Сўнгги йилларда атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига 
мамлакатимизда жиддий эътибор қаратилмоқда. Зеро, фуқароларнинг 
муносиб атроф табиий муҳитга бўлган ҳуқуқлари таъминланмасдан туриб 
фуқароларнинг саломатлиги ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш 
имконсиздир.
Бунда экологияга етказилаётган зарарларни камайтириш муҳим ўрин 
тутади. Айниқса, айрим шаҳар ва қишлоқларимизда олиб борилаётган 
қурилишларнинг экологияга зарари белгиланган меъёрлардан ортиқ 
бўлмоқда. Чунки, сўнгги йилларда мамлакатимиз улкан қурилиш майдонига 
айланди. Ушбу шароитда фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш, 
қурилишларнинг табиатга зарарли таъсирига йўл қўймаслик мақсадида 
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини кучайтириш 
чоралари кўрилади.
Мазкур норма жамоатчилик назоратини кенгайтириш орқали аҳолимиз 
ва келажак авлод учун қулай ва экологик тоза ҳудудни сақлаб қолиш, 
аҳолининг саломатлигини ишончли муҳофаза этиш, уларни яшаши ва 
ривожланиши учун қулай атроф-муҳитни таъминлашнинг конституциявий 
кафолатларини кучайтиради. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling