Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


  Олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

39. 
Олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик 
эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш 
эркинлиги ҳуқуқига эга (51-модда).
Ўзбекистонда олий таълим тизими тубдан ислоҳ этилмоқда. Жумладан, 
нодавлат олий таълим муассасалари очилмоқда, хорижий университетлар 
филиаллари сони ортмоқда, олис ҳудудларда ҳам университет филиаллари 
ташкил этилмоқда, 41 та давлат олий ўқув юртларига академик ва молиявий 
мустақиллик берилди. 
Олий таълим тизимини халқаро стандартлар асосида фаолият юритиши 
– уни маъмурий бошқаришдан тортиб то ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот 
жараёнини ташкил этишда академик эркинликка эга бўлишини тақозо этади.
Академик эркинлик – олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот 
ташкилотларида таълим бериш ва илмий-тадқиқот ўтказиш эркинлигидир. 


26 
Ушбу эркинлик ўқув жараёнини мустақил шакллантириш, профессор-
ўқитувчиларни дарс ўтиш эркинлигида, илмий-тадқиқот мавзуларини 
мустақил танлаш ва тадқиқ этиш, унинг натижаларини нашр этиш ва 
тарқатиш, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар академик эркинлигини 
чекланмаслигида ва бошқаларда намоён бўлади. 
Конституциямизга ушбу норманинг киритилиши олий ўқув юрти ва 
илмий-тадқиқот ташкилотларининг таълим ва илмий-тадқиқот фаолиятининг 
ривожланишига, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув жараёнидаги 
мустақиллигини таъминлашга, ушбу соҳага ташқи аралашувни чеклашга 
хизмат қилади. 
40. 
Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя 
қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан 
ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади (52-модда).
Жамиятни инсон, инсонни эса таълим ва тарбия ўзгартиради. Миллат ва 
халқнинг ривожи, унинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, авваламбор, 
ўқитувчилар фаолиятига боғлиқ. Зеро, ўқитувчи аждодлардан авлодларга 
ўтиб келаётган илм-фан сир-асрорлари, маънавий ва маданий меросни 
ёшларга етказишда муҳим бўғин ҳисобланади.
Шу боис, мамлакатимизда ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини 
кўтариш, муаллим ва устозларнинг қадри, шаъни ва ғурурини тиклаш, 
уларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, 
самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратилмоқда. Хусусан, 
уларга имтиёзли истеъмол кредитларини берилиши, олис ҳудудларга бориб 
ишлаётган юқори малакали ўқитувчилар учун устамалар белгиланиши шулар 
жумласидандир. 
Мазкур норма устоз ва мураббийлар ҳуқуқ ва манфаатларини 
таъминлаш, 
уларнинг 
шаъни 
ва 
қадр-қимматининг 
мустаҳкам 
ҳимояланишига хизмат қилади.
Шунингдек, мамлакатимизда фаолият юритаётган 700 мингга яқин 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling