Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


жиҳатдан мустақил равишда олиб бориши


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

жиҳатдан мустақил равишда олиб бориши, ўз фаолиятини амалга ошириш 
учун етарли кадрлар ва молиявий ресурсларга эга бўлиши, тегишли давлат 
ва халқаро органлар билан самарали ҳамкорлик қилиши зарур. Шу билан 
бирга, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фуқаролик жамияти 
билан ҳамжиҳатликда фаолият юритади. Яъни, улар ҳар икки томондан 
мустақил бўлиб, фуқаролик жамияти ва ҳукумат ўртасида ўзига хос 
кўприк вазифасини ўтайди.
Мазкур қоидаларнинг Конституциямизда белгиланиши инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлайди ҳамда инсон 
ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ривожланишини таъминлашга 
хизмат қилади. 
43. 
Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат 
ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа 
соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди (58-модда).
Жамият ва давлат ҳаётида хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг 
ҳуқуқлилигини, 
шунингдек, 
хотин-қизларнинг 
қонуний 
ҳуқуқ 
ва 
манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий 
фаоллигини ошириш Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг муҳим 
йўналишларидан биридир. Халқ фаровонлиги, жамият тинчлиги ҳамда
иқтисодий барқарорликда эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилиги муҳим ўрин 
тутишини эътиборга олсак гендер тенгликни таъминлаш вазифасини давлат 
зиммасига юклатилиши барқарор ривожланишнинг зарур талабидир.
Жамият ва давлат ишларини бошқаришда гендер тенгликнинг 
таъминланиши хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, қонунлар ва 
турли қарорлар қабул қилинишида иштирокини янада кенгайтириш 
имкониятини беради. Бундан ташқари, гендер тенглик таълим олиш, меҳнат 
қилиш, тадбиркорлик, ижод қилиш, маданият соҳаларида ҳам таъминланиши 
хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширади.
Ҳар қандай халқнинг етуклик даражасини, аввало, аёлларнинг илмий-
маданий камолоти белгилаб беради. “Битта қиз болани ўқитсангиз – бутун 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling