Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR
миллатни ўқитган бўласиз”, деб бежиз таъкидланмаган. Шу боис, Янги
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг таълим олишлари, илм-фан билан шуғулланишлари учун шароит яратиш давлатнинг алоҳида вазифасига айланди. Натижада, биргина 2022 йилда олий ўқув юртларига қабул қилинган талабаларнинг 49,9 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Мазкур норманинг киритилиши ҳамда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги тўлақонли фаол иштироки таъминланиши натижасида 2030 йилга қадар бошқарув лавозимларида ишловчи хотин-қизлар улуши камида 30 фоизни ташкил этиши таъминланади. Энг аввало, уларнинг ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий фаоллигини оширишга иккинчидан, парламент, 29 ҳукумат, вазирликлар, ҳокимият ишларида кенгроқ жалб этиш имкониятини яратади. 44. Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак (63-модда). Солиқлар давлат даромадлари таркибида энг салмоқли ўринни эгаллайди. Солиқлар ва йиғимларни жорий этишда ёки уларни оширишда солиқ тўловчиларнинг иқтисодий аҳволи ва мулкий манфаатлари адолатли тарзда эътиборга олиниши ва муҳофаза этилиши зарур. Иқтисодий аҳволи турлича бўлган солиқ тўловчилар учун табақалаштирилган солиқ солишни белгилаш камситиш ҳисобланмайди, яъни иқтисодий ва бошқа камситмайдиган асослар бўйича фарқлашга йўл қўйилади. Масалан, ногиронлиги бўлган шахслар, ўзини-ўзи банд қилган аҳоли учун солиқ имтиёзларининг белгилангани. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёз меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1,41 бараваридан 3 бараваригача оширилди. Шу қаторида, ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди. Солиқ кодексидаги мазкур имтиёздан 2022 йилнниг 11 ойида 3 126 та корхонада 18,9 млрд.сўм фойдаланган. Худди шундай, Солиқ кодекснинг 408-моддасига асосан меҳнат стажига эга бўлиши учун ўтган 2022 йил давомида 330,8 минг нафар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар томонидан 85,9 млрд.сўм ижтимоий солиқ тўловини амалга оширган. Мазкур норманинг киритилиши барча солиқ тўловчиларнинг қонун олдида тенглигини таъминлашга, ижтимоий адолат принципининг қарор топишига, солиқларни йиғиш даражасининг ошишига, тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling