Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

Ягона иқтисодий макон деганда солиқ, пул-кредит, молия, савдо ва 
божхона сиёсати орқали товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг 
эркин ҳаракатланишини таъминлайдиган ҳудудий макон назарда тутилади. 
Товарлар ва хизматларнинг мамлакат бўйлаб айланишига тўсиқлар 
жорий этилмаслиги ва тадбиркорлар томонидан молиявий маблағларни 
тўсиқларсиз тасарруф қила олиш имконияти жуда катта аҳамиятга эга. Чунки 
тадбиркор олган фойдасини мамлакатдан эркин олиб чиқиб кетиш, бошқа 
бозорга ёки лойиҳага йўналтириш имкониятига эга бўлмаса, у бу мамлакат 
бозорида фаолият юритишидан маъно қолмайди.
Ушбу қоида келгусида турли даражадаги мансабдор шахслар томонидан 
товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин 
ҳаракатланишини чекловчи қарорлар қабул қилинишини чеклайди
48. 
Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона 
фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза 
қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк 
бўлиши мумкин (68-модда).
Узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистонда ерга нисбатан хусусий мулкнинг 
тўлақонли жорий этилмаганлиги ҳақиқий мулкдорлар қатламини етарлича 
шаклланмаслигига, ерни ҳақиқий товар сифатида бозор муомаласига 
киритилмаслигига ҳамда хорижий инвесторларни миллий иқтисодиётга 
нисбатан ишончини пасайишига олиб келди. 
Шу боис, ҳеч муболағасиз ушбу норма янги таҳрирдаги 
Конституциямиздаги ҳақиқий инқилобий ўзгаришлардан бири сифатида 
мулкчилик муносабатлари ривожига хизмат қилади.
Ерни хусусий мулк сифатида эътироф этилиши бевосита мулкдорга 
қандай манфаат беради? Хусусийлаштирилган ер участкаси мулкдори ерни 
сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, мерос қилиб қолдириш 
каби ҳуқуқларни қўлга киритади.
Энг муҳими, хусусий мулк бўлган ерни давлат фақат мулкдорни 
розилиги билан, шартнома асосида, бозор нархида жамоат эҳтиёжлари учун 
қайта сотиб олиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, ер “снос”га тушиб 
кетмайди, давлат ерни келишилган нархда сотиб олсагина, ер 
бегоналаштирилиши мумкин.
Ерга нисбатан хусусий мулк тадбиркорларнинг кредит лаёқатлилик 
даражасини ортишига ҳам хизмат қилади ҳамда мол-мулкни оқилона 
бошқариш орқали даромадларни кўпайтириш имконини беради. Ернинг 
хусусий мулк сифатида эътироф этилиши мулкдорлар қатламини 
кенгайишига, ер бозорининг ривожланишига, ер участкаларидан фойдаланиш 
бўйича иқтисодий самарадорликни ошишига хизмат қилади. 


32 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling