Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


  Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

50. 
Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз 
минг нафардан кам бўлмаган фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси 
Олий 
Мажлисининг 
Сенати, Ўзбекистон 
Республикаси Олий 
Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон 
Республикаси Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини 
қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли (98-модда).
Демократик давлатда фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришдаги 
иштирокини кенгайтиришда қонун ижодкорлиги муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур институт ривожланган демократик давлатларнинг илғор тажрибасида 
муваффақиятли қўлланилмоқда ҳамда миллий қонунчиликда жуда катта 
демократик ижобий янгилик ҳисобланади. Хорижий мамлакатлар 
тажрибасида фуқароларнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи Австрия, 


33 
Испания, Италия, Швейцария ва бошқа бир қатор мамлакатлар 
конституцияларида назарда тутилган. 
Фуқароларнинг қонунчиликка оид таклифлари билан парламентга 
мурожаат қилиш институтини конституциявий даражада мустаҳкамлаш 
биринчидан, давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини 
кенгайтириш, халқнинг бевосита қонун ижодкори сифатида қонун 
ҳужжатларини такомиллаштириш орқали тизимли муаммоларни ҳал этишига 
олиб келади, иккинчидан, ўзларига тегишли конституциявий ҳуқуқлар 
билан боғлиқ турли ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга, энг 
муҳими ислоҳотлар ташаббускори сифатида инсонлар ўзларининг келажаги, 
орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш учун муҳим қарорлар қабул қилишда 
тўғридан-тўғри иштирок этишларига ҳамда жамиятдаги муаммоларни ўз 
вақтида ҳал этишга хизмат қилади.
51. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling