49.
Давлат
оммавий
ахборот
воситалари
фаолиятининг
эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва
уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш
ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади (81 ва
82-моддалар).
Сўнгги йиллар мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари учун том
маънода ўзига хос уйғониш даври бўлди. “Тўртинчи ҳокимият” сифатида бўй
кўрсата бошлади.
Оммавий ахборот воситалари янада фаол бўлиши учун уларга кенг
имкониятлар ва кучли ҳимоя тақдим этилиши керак. Янги таҳрирдаги
Конституция ҳам айнан шундай ўзгаришларни ўзида ифода этмоқда.
Оммавий ахборот воситалари фаолияти билан боғлиқ ўзгаришлар
қуйидаги ижобий натижаларга эришишга хизмат қилади:
биринчидан, давлатнинг оммавий ахборот воситалари ҳуқуқлари
амалга оширилишини кафолатлаши ОАВнинг ахборотни излаш, олиш,
фойдаланиш ва уни тарқатиш ҳуқуқининг кафолатланиши жамиятнинг
ишончли ахборотга бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга хизмат
қилади;
иккинчидан, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш
қонунга
мувофиқ
жавобгарликка
сабаб
бўлишини
белгилаш
журналистларнинг эркин, турли маъмурий босимлардан қўрқмасдан фаолият
юритишини таъминлайди.
Конституциямизга киритилаётган ушбу нормалар мамлакатимизда
ахборот эркинлигини янада юксалишига, ОАВ вакилларининг масъулиятини
янада ошириб, улар томонидан кўрсатилаётган ахборот хизматларнинг
сифати ошишига ҳамда жамиятда очиқлик ва ошкоралик, қонунийлик
муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Пировардида, давлат ва жамият
ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга, кучли жамоатчилик назоратини
йўлга қўйишга ва сўз эркинлигини таъминлашга эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |