Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

фойдаланиб бўлганидан сўнг, халқаро органларга мурожаат этиш 
ҳуқуқининг берилаётганлиги Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган 
муҳим қоидалардан биридир. Бу, биринчидан, давлатимизни инсон 
ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларга содиқлигини кўрсатади, 
иккинчидан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, уларга риоя 
этиш ва уларни ҳимоя қилиш борасида қўшимча конституциявий-ҳуқуқий 
кафолати ҳисобланади. 
Ўхшаш нормалар Италия, Португалия, Сербия ва бир қатор бошқа 
давлатлар конституцияларида белгиланган. 
42. 
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар инсон ҳуқуқлари 
ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ҳамда 
воситаларини тўлдиради, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ва 
инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга кўмаклашади. 
Давлат инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини 
ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратади (56-модда).
Инсон ҳуқуқлари устувор ҳисобланган ва қадрланган давлатда уларни 
ҳимоя қилиш механзмлари доимо такомиллаштириб борилади
Шунингдек, фуқаронинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш 
фақатгина тегишли судлар орқали эмасбалки инсон ҳуқуқлари бўйича 
миллий институтлар кўмагида ҳам амалга оширилади. 
БМТнинг 1993 йилдаги резолюцияси билан Инсон ҳуқуқлари бўйича 
миллий институтларнинг мақомига оид принциплар қабул қилинган. 
Бутун дунёда “Париж принциплари” номи билан машҳур бўлган ушбу 
ҳужжатда ҳар бир давлатда ташкил этиладиган миллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш 
институтларининг фаолиятига оид энг муҳим, умумий қоидалар белгиланган. 


28 
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар (Омбудсман, Инсон 
ҳуқуқлари миллий маркази ва ҳоказо) ўз фаолиятини ҳуқуқий ва амалий 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling