Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1
Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR
38.
Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли (51-модда). Шарқ ҳикматларида “Агар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кўчасида қолади”, дея бежиз таъкидланмаган. Киши қалбининг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади. Инсониятнинг қадри ҳам илм билан ҳосил бўлади. Жамиятнинг 25 асосий негизи бўлган таълим ва тарбия жараёнида инсоннинг сифатлари, дунёқараши ҳамда шахсий ва касбий қобилиятлари шаклланиб, ўсиб боради. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг олий таълим олишига катта шароитлар яратиб берилмоқда. Олий таълим муассасалари сони 2,5 баробарга ортиб, 200 тага етди, олий таълим билан қамров даражаси 9 фоиздан 38 фоизга ошди. Олий таълим олиш учун имтиёзли кредитлаш тизими, аёлларга фоизсиз кредит ажратиш амалиёти жорий қилинди. 2017 йилга қадар олий таълим муассасаларида грант ўринлари сони фақат қисқариб келди. Сўнгги беш йил ичида, аксинча грантларни кўпайтириш йўлидан борилди. Хусусан, ўтган даврда олий таълимга ажратилган давлат грантлари сони 75 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони икки бараварга оширилди, шунингдек, нодавлат олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти ажратиш амалиёти йўлга қўйилди. Конституциямизда давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиш ҳуқуқининг назарда тутилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига зўр ишорадир. Бундан кўзланган асосий мақсад иқтидорли ёшлар учун давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олиш орқали ҳаётда ўзларини тўлақонли намоён этиш имкониятини кенгайтиришдир. Мазкур конституциявий қоиданинг белгиланиши бу борадаги ижобий йўналиш доимо сақлаб қолинишини, давлат олий таълим муассасаларида грант ўринлари йўқолмаслигини таъминлашга хизмат қилади. Давлат ҳисобидан бепул олий таълим олиш кафолати ҳам фақат танлов асосида, кенг рақобат шароитларини яратган ҳолда муносиб номзодлар танлаб олиниши натижасида ёшларнинг ўз устида ишлаши, ҳаётда юқори марраларни белгилашига олиб келади. Иқтидорли ёшларнинг бепул олий маълумот олиши ҳамда билимли, юқори малакали ва рақобатбардош этиб тарбия топиши давлат ва жамият ривожи учун ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling