Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


  Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

34. 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг 
кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат 
ҳисобидан олишга ҳақли (48-модда).
Фуқароларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда 
белгиланган тартибда ва давлат ҳисобидан кўрсатилиши аҳоли саломатлиги 
учун муҳим ижтимоий кўмак ҳисобланади. Ҳозирда аҳоли учун тиббий 
ёрдамнинг кафолатланган бепул ҳажми доирасига шошилинч тиббий ёрдам, 
бир қатор юқумли касалликлар бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами, 
ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар ва хавфли касалликлар бўйича 
ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш киради. 
Давлат ҳисобидан кафолатланган тиббий хизматни ривожлантириш 
мақсадида 2021 йилдан бошлаб, бирламчи бўғинда аҳолини 66 турдаги, 
2022 йилда 120 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш йўлга 
қўйилди. Ихтисослашган марказларда бепул даволанадиган касалликлар 
рўйхати шакллантирилиб, тиббий ёрдам учун йўлланма электрон навбат 
асосида берилмоқда. Энг муҳими, бу тизимга асосан, маблағлар шифохонага 
эмас, балки аниқ беморга ажратилмоқда. 
Биргина, 2022 йилнинг ўзида тиббиёт соҳасига бюджетдан 29 триллион 
сўм йўналтирилди, бу маблағ 2016 йилга нисбатан 5 баробар кўпдир. Ўтган 
беш йилда шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, 
тиббиёт буюмлари билан таъминлаш учун маблағлар 12 баробар 
кўпайтирилди
Хусусан, қишлоқлардаги 801 та оилавий поликлиника замонавий ташхис 
аппаратлари билан таъминланди. Бу орқали қишлоқ ва маҳаллаларда 8 
турдаги янги тиббий хизматлар йўлга қўйилди. Ҳудудларда 23 та 
ихтисослашган тиббиёт марказларининг юздан ортиқ филиаллари фаолият 
бошлади. Буларнинг барчаси юртимизда истиқомат қилаётган фуқароларнинг 
соғлиғини сақлашга қаратилган амалий чоралардир. 
Конституцияга киритилаётган норманинг яна бир аҳамияти шундаки, 
давлат ўз фуқароларининг моддий аҳволидан қатъи назар кафолатланган 
бепул тиббий ёрдам билан қамраб олинишини мустаҳкамламоқда. Бу 
фуқаролар, айниқса, моддий шароити яхши бўлмаган фуқароларнинг 
соғлиғини сақлашга давлат ғамхўрлик қилишдан тўхтамаслигини англатади. 


23 
Кафолатланган тиббий ёрдамга оид норманинг белгиланиши аҳоли, 
оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда 
муҳим аҳамиятга эга бўлади. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling