Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқининг алоҳида белгиланиши


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқининг алоҳида белгиланиши унга нисбатан 
ноқонуний ёки асоссиз айблов қўйилишидан, турли босимлардан ҳимоя 
қилади. Шунингдек, шахс ўз танловига кўра, яъни истаса, адвокат ёрдамидан 
фойдаланади, истамаса, бундай ёрдамдан воз кечиши мумкин. Борди-ю, 
бунга имкони бўлмаса, давлат ҳисобидан адвокат таъминланиши мумкин. 
Мазкур 
қоида 
фуқароларимизнинг 
ҳуқуқ 
ва 
эркинликлари 
кафолатларини янада кучайтиришга, уларга нисбатан турли ноқонуний 
ҳаракатлар содир этилишини ва асоссиз айб қўйилишини олдини олишга 
хизмат қилади. 
23. 
Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, 
электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу 
ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига 
асосан йўл қўйилади.
Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан 
кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва 
тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга 
мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади (31-модда). 
Тинтув ўтказиш ва телефон сўзлашувини эшитишга санкцияни 
прокурордан судга ўтказилишининг аҳамияти нимада? 
Мазкур тергов ва процессуал ҳаракатлар бевосита шахснинг дахлсизлик 
ҳуқуқларига таъсир кўрсатади. Тинтув тергов ҳаракати - уй-жой 
дахлсизлиги, телефон сўзлашувларини эшитиш - шахсий ҳаёт дахлсизлиги 
кафолатларини чеклаш билан боғлиқ.
Тергов амалиёти давомида ушбу ҳаракатларни ўтказишда қонун 
талабларига риоя қилмаслик хавфи ҳам мавжуд бўлиб, улар фуқаролар 
ҳуқуқларининг асоссиз чекланишига олиб келиши мумкин. 
Хабеас корпус тартиби нимани англатади? Шахсни эркинлигини 
чеклаш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракат фақатгина суднинг қарори асосида 
амалга оширилиши шартлиги айнан Хабеас корпус қоидаси талабидир. 
Эндиликда терговчи, суриштирувчи ва прокурор томонидан тинтув 
ўтказиш ва телефон сўзлашувини эшитиш заруратини судга асослантириши 
зарур бўлади. Қачон суд рухсат берсагина унинг телефон сўзлашувлари 


15 
эшитилиши, уй-жойи тинтув қилиниши мумкин. Чунки суд прокурорга 
нисбатан жиноят иши юзасидан ҳеч бир идоравий ёки бошқа манфаатга эга 
эмас, у бетарафдир.
Натижада, шахсни конституциявий дахлсизлик ҳуқуқини чеклашга оид 
бу ҳаракатлар суд рухсати билан амалга оширилиши терговда фуқароларни 
мулк, турар жой дахлсизлиги ва шахсий ҳаёт ҳамда унга оид маълумотлари 
дахлсизлиги асоссиз бузилишини олди олинади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling