Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


  Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

18. 
Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил 
бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас
(28-модда).
Жиноят иши бўйича шахснинг ўз айбини бўйнига олиш тўғрисидаги 
кўрсатувигагина асосланиб, уни айбдор деб хулоса чиқариш одил судлов 
тамойилларига мутлақо зиддир. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд 
жиноят содир бўлганми, унинг содир этилишида ким айбдор ва бу билан 
боғлиқ барча ҳолатларни тўлиқ аниқлаши шарт. Шахсни жиноятда 
айбдор деб топиш ва уни жазога тортиш учун далиллар ишончли ва етарли 
бўлиши керак. Жиноят-процессуал кодексига биноан, шахс берган 
кўрсатувлари билан аниқланган ҳолатлар, у ўз айбига иқрор бўлган 
тақдирда ҳам, ўзининг айбдор эканлигини инкор қилган тақдирда ҳам 
ишнинг барча ҳолатлари бошқа далиллар каби текшириб чиқилиши ва 
баҳоланиши шарт.
Ушбу норма тергов органлари зиммасига конституциявий даражада 
алоҳида масъулият юклайдики, улар шахсни айбини исботлаш жараёнида 
иқрорлик кўрсатмаларига асосий урғу бермаслиги ва айбловни фақат 
тергов йўли билан текширилган бошқа ишончли далиллар мажмуи 
билан исботлашлари шарт.
Мазкур норманинг Конституциямизга киритилиши содир этилган 
жиноят бўйича ҳақиқатни аниқлаш, шунингдек айбсиз инсонларни 
жавобгарликка тортилишини олдини олишга, айни пайтда жиноят содир 
этган ҳақиқий айбдор шахс ёки шахсларни аниқлашга хизмат қилади.
 


12 
19. 
Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий 
оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши 
мумкин эмас (28-модда).
Бугунги кунда судланганлик олиб ташлангандан ёки судланганлик 
ҳолати тугаллангандан сўнг ушбу факт шу шахснинг ўзига, унинг ҳаётига 
таъсир этиши мумкин бўлмаган шароитда, энг ажабланарлиси, унинг оила 
аъзолари, яқин қариндошлари ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши учраб 
туради.
Хусусан, қонуний тақиқларга қарамай, айрим давлат бошқаруви
органларига ишга кириш жараёнида муайян бир лавозимга талабгорлар учун 
айнан шундай реал тўсиқ - яқин қариндошларининг судланганлик факти 
ҳисобланади. Қолаверса, меҳнат қонунчилигига кўра, шахсларни яқин 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling