Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


шахснинг эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқининг қатъий кафолати


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

шахснинг эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқининг қатъий кафолати 
бўлади ва шахс ушлаб турилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат 
ўтгунига қадар судга ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги 



тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун олиб борилиши кераклигини 
қатъий белгилайди, агар суд томонидан шахсни ҳибсга олиш ёки унга 
нисбатан бошқача турдаги озодликни чеклашга оид қарор қабул қилинмаса, 
шахс дарҳол озод қилиниши зарурлигини англатади. 
Энг муҳими, ушбу норма инсоннинг фундаментал ҳуқуқларини суд 
орқали ҳимоя қилинишига ва шахс эркинлиги ҳамда дахлсизлик ҳуқуқининг 
конституциявий кафолати сифатида хизмат қилади. 
14. 
Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари 
ва ушлаб туриш асослари тушунтирилиши шарт (27-модда).
Голливуд фильмларида кўп кўрганмиз, бирор жиноятчини ушлашса
унинг нега ҳибсга олингани ва қанақа ҳуқуқларга эгалиги тушунтирилади. 
Камида “Сиз сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз, ҳар бир айтган сўзингиз 
судда сизга қарши ишлатилиши мумкин”, деган ибора ёдимизда қолган. 
Айнан процессуал ушлаш вақтида инсон оғир руҳий ҳолатга тушади
ва ҳуқуқий ёрдамга айниқса муҳтождир, чунки у бундай мураккаб вазиятда 
жиноятда айбдор ёки айбсизлигини исботлаш мажбурияти унга эмас
аксинча, тўлиқ тергов органларига юклатилганлигини англай олмайди. 
Халқимиз кўп бора тергов органлари томонидан кимдир қўлга олинганида,
у нима учун ушланганини айтилмаслигидан шикоят қилади. Натижада
фуқароларнинг ҳуқуқлари қўлга олинган вақтнинг ўзидаёқ хавф остида 
қолади.
Минг афсуски, фуқаролар ўз ҳуқуқларини яхши билмагани ва ҳеч 
ким уларга буни аниқ ва батафсил тушунтирмагани учун тергов 
жараёнида қонунга зид ҳолатлар кузатилади. Ушбу салбий ҳолатларнинг 
олдини олиш мақсадида ривожланган давлатларнинг Конституция ва 
қонунларида акс этган “Миранда қоидаси” Ўзбекистон Конституциясига 
киритилмоқда. Яъни, шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима 
сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиши шарт. 
“Миранда қоидаси”га биноан ушланган шахс сукут сақлаш, сўроқ 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling