11
айбланаётган шахс терговчига қараб
“Айбдор ёки айбсизлигимни исботлашга
мажбур эмасман, бу сизнинг мажбуриятингиз!” деб турса.
Тан олайлик,
бундай вазиятни тасаввур қилишимиз ҳам қийин. Аслида эса айбсизлик
презумпцияси ҳар бир шахсга айнан шундай дадил позицияда бўлишни
кафолатлайди!
Хусусан, айбсизлик
презумпциясига биноан, гумон қилинувчи,
айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт
эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Одатда, шахсга нисбатан жиноят иши бошланганда у оғир руҳий ҳолатга
тушади, ўзини йўқотиб қўяди, ана шу пайтда у ўз ҳуқуқларини тўлиқ англай
олмайди. Айнан шундай руҳий ҳолатда оддий инсон айбдорлигини исботлаш
унинг эмас, тергов органларининг вазифаси эканлигини тушунмасдан ўзига
қарши кўрсатмалар бериши, афсуски, ҳаётимизда учрайдиган амалиёт.
Шахс ўзининг айблови исботида иштирок
этишга мажбур эмаслиги ва
исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши қоидасининг
конституциявий даражада мустаҳкамланиши тергов органлари томонидан
мажбурлаш ёки унга ҳар қандай босим ўтказиш каби қонунга
хилоф
ҳаракатлардан шахсни ҳимоя қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: