Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


жараёнида адвокати иштирокини талаб қилиш ва бошқа ҳуқуқларга


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

жараёнида адвокати иштирокини талаб қилиш ва бошқа ҳуқуқларга 
эгалиги содда тилда шахсга илк сониялардаёқ тушунтирилади. Яъни, 
Конституцияда жиноий таъқибга олинган шахсларни давлат органлари 
ҳамда мансабдор шахсларнинг ўзбошимчалигидан ҳимоялашнинг 
деярли барча усуллари акс этмоқда. 
15. 
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш 
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, 
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак
(28-модда).
Мазкур янги қоиданинг аҳамияти нимада?
Бу норма айбсизлик 
презумпцияси принципининг муҳим кафолатидир. Конституцияга 
киритилаётган мазкур инсонпарвар қоидага кўра, жиноят иши бўйича ҳар 
қандай далилларга нисбатан шубҳа пайдо бўлса, бундай шубҳалар гумон 
қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши 
зарур. 


10 
Нима учун шахс ҳуқуқининг мазкур кафолати муҳим? Шахсни 
айбдорлигига оид ҳар қандай шубҳаларга таяниб, айблаш учун етарли 
бўлмаган далиллар асосида шахсни жавобгарликка тортиш мумкин эмас. 
Борди-ю, терговда айб эълон қилинса ҳам, бундай вазиятда судда айбини 
тасдиқловчи далилларнинг етарли эмаслиги туфайли унга нисбатан оқлов 
ҳукми чиқарилади. Яъни, “исботланмаган айб – исботланган айбсизликка 
тенг” деган халқаро стандарт амал қилади. Мисол сифатида айтиш 
мумкинки, мамлакатимиз судлари томонидан сўнгги 5 йилда 4 минг 700 
нафардан ортиқ фуқаро оқланган.
Конституцияга киритилаётган мазкур норма суриштирув, тергов ва суд 
жараёнида фақат ишончли ва қонуний далиллардан фойдаланишни 
таъминлайди ҳамда натижада, шахсни асоссиз равишда жавобгарликка 
тортишни олдини олишга хизмат қилади. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling