27.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига
киришда тенг ҳуқуққа эгадир (37-модда).
Давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқлилик – барча фуқаролар учун
тенг имкониятлар яратишдир. Бу давлат хизматига киришда номзодларга
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди,
шахсий ва ижтимоий мавқейидан қатъи назар, ҳуқуқларининг тенглиги
кафолатланиши орқали амалга оширилади. Бир сўз билан айтганда, бу
жараёнда одам ажратмасдан, барчага бир кўз билан қаралади, “фалончини
ўғли”, “пистончини жияни” бўлганлиги учун унга устунлик бериш каби
салбий ҳолатларга йўл қўйилмайди. Энг асосий мезон – профессионаллик
талаби, яъни қанчалик даража ўз касбини чуқур билишидир.
Қолаверса, Конституцияда бундай ҳуқуқнинг берилиши фуқароларга
давлат хизматига киришда ортиқча талаблар қўйилишининг, коррупциявий
ҳолатлар, маҳаллийчилик, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик каби
иллатларнинг
олдини
олади.
Пировардида,
давлат
хизматининг
жозибадорлигини ошишига, ўз навбатида давлат органлари фаолияти
самарадорлиги, хизмат кўрсатиш сифати, давлат хизматининг очиқлиги,
рақобатдошлиги ва профессионаллигини оширади.
Энг муҳими, мазкур норма айнан давлат ҳокимияти органларининг
фаолиятини замонавий қадриятлар асосида ташкил этишга, бюрократияни
кескин камайтириб, кадрларни салоҳияти ва ишчанлик қобилиятига қараб
ишга қабул қилиш, мансаб пиллапояларидан кўтарилишининг конституциявий
кафолати ҳисобланади.
28.
Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин
танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай
меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз
ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам
18
Do'stlaringiz bilan baham: |