Янги Устав лойиҳаси


КАСАБА УЮШМАСИ АЪЗОЛАРИ, УЛАРНИНГ


Download 170 Kb.
bet4/12
Sana19.06.2023
Hajmi170 Kb.
#1605817
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
USTAV-asm

4. КАСАБА УЮШМАСИ АЪЗОЛАРИ, УЛАРНИНГ
ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. Касаба уюшмасига аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Касаба уюшмаси Устави талабларини тан олувчи, аъзолик бадалларини мунтазам тўлаб турадиган, мулкчилик шаклидан қатъи назар агросаноат мажмуи таркибидаги давлат ва нодавлат корхоналари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат қилаётган 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқаро касаба уюшмаси аъзоси бўлиши мумкин (агар 16 ёшга тўлган фуқаро иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлса ёки ўқув юртида таҳсил олаётган бўлса, касаба уюшмаси аъзолигига кириши мумкин).


4.2. Ходим касаба уюшмаси аъзолигига унинг шахсий аризасига биноан, якка тартибда, касаба уюшма гуруҳи ёки цех касаба уюшмаси ташкилоти йиғилишларида, улар мавжуд бўлмаган тақдирда бошланғич ташкилот умумий йиғилишларида, касаба уюшма қўмитаси йиғилишида қабул қилинади. Касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинганларга бошланғич ташкилотнинг касаба уюшма қўмитаси (ташкилотчиси) томонидан ягона намунадаги аъзолик билети берилади.
Касаба уюшма ташкилоти бўлмаган корхона, ташкилот, муассасалар ва бошқа иш жойларида ходимлар ва ўқувчиларни касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиш касаба уюшмаси туман, шаҳар, Республика кенгашлари раёсатлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
4.3. Касаба уюшмаси аъзолари ўзларининг асосий иш ёки ўқиш жойи бўйича касаба уюшмаси ташкилоти ҳисобида турадилар. 5 нафаргача ходим ишлайдиган хўжалик субъектларида касаба уюшмаси аъзолари, якка тартибда меҳнат фаолияти олиб борувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра касаба уюшмасининг туман, шаҳар кенгашлари, масъул ташкилотчилар билан келишган ҳолда уларнинг касаба уюшмаси хизматида бўлган бошланғич ташкилотлардан бирида ҳисобда туришлари ёки бирлашган ҳолда бошланғич ташкилот тузишлари мумкин.
4.4. Касаба уюшмасига аъзолик стажи гуруҳ ёки цех, бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти йиғилишида шахсни аъзоликка қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ҳисобланади.
4.5. Агросаноат мажмуи тизимидаги корхона, ташкилот, муассасаларга, ишга ёки ўқув юртларига ўқишга келган бошқа касаба уюшмаси аъзоларининг касаба уюшмасига аъзолик стажи сақланиб қолинади.
4.6. Болалар тарбияси билан банд бўлиб, вақтинча ишламайдиган аёллар, пенсионерлар охирги иш жойлари бўйича касаба уюшмаси ҳисобида турадилар (касаба уюшмаси ташкилоти билан алоқани узмаслик шарти билан) ва мазкур Уставда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва имтиёзлардан барча касаба уюшма аъзолари қатори тенг фойдаланадилар.
4.7. Мавсумий иш билан банд бўлган ходимларнинг, агар улар навбатдаги мавсумда ҳам ишни давом эттирсалар, касаба уюшмасига аъзолик стажлари сақланиб қолади.
4.8. Қуролли Кучлар сафига муддатли хизматга чақирилган касаба уюшмаси аъзосининг аъзолик стажи сақлаб қолинади.
4.9. Агросаноат мажмуи тармоғидаги корхона ва ташкилотларда иш берувчининг ташаббуси билан ишдан ғайриқонуний бўшатилганлиги ваколатли орган томонидан тасдиқланган ходимларнинг касаба уюшмасидаги аъзолик стажи сақланиб қолинади.
4.10. Касаба уюшмаси аъзосининг ҳуқуқлари:
- касаба уюшмаси органларидан ҳуқуқий ёрдам олиш, шунингдек давлат, суд ва мулк шаклидан қатъи назар хўжалик органларида меҳнат муносабатлари масалалари бўйича касаба уюшмасининг ҳимоясида бўлиш;
- касаба уюшмасининг раҳбар органларига ариза ва таклифлар билан мурожаат этиш ҳамда қўйилган масалаларга жавоб талаб қилиш;
- ўз фаолияти ва хулқ-атворига тааллуқли масала кўрилаётган мажлис, йиғилиш, конференцияларда шахсан иштирок этиш;
- касаба уюшмасининг раҳбар органларига сайлаш ва сайланиш;
- касаба уюшмаси йиғилишларида, конференцияларида, Қурултойларда, кенгаш мажлиси ва раёсат йиғилишларида, матбуотда касаба уюшмаси ишининг барча масалаларини эркин муҳокама қилиш, таклифлар киритиш, ўз фикрини очиқ айтиш ва уни ҳимоя қилиш;
- касаба уюшмаларига қарашли маданий-спорт муассасаларидан, бепул ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланиш, касаба уюшмаси маблағидан моддий ёрдам олиш;
- касаба уюшмаларининг санаторий-курортлари ва сиҳатгоҳларида, дам олиш базалари, болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида даволаниш ҳамда дам олиш учун имтиёзли тарифлар бўйича йўлланмалар олиш, касаба уюшмаси ташкилотлари балансидаги, шунингдек уларга хўжалик органлари томонидан фойдаланиш учун берилган маданият муассасалари ва спорт иншоотларидан фойдаланиш;
- шахсий аризасига мувофиқ касаба уюшмасидан эркин чиқиш.
4.11. Касаба уюшма аъзосининг мажбуриятлари:
- касаба уюшмаси Уставига риоя этиш, касаба уюшмасининг раҳбар органлари қарорларини бажариш, аъзолик бадалларини мунтазам тўлаб бориш;
- жамоа шартномаси ёки тармоқ (тариф) келишувлари бўйича мажбуриятларни бажарилишига кўмаклашиш;
- жамоат топшириқларини бажариш, касаба уюшмаси фаолиятидаги камчиликларга нисбатан муросасиз бўлиш, касаба уюшма ҳаракатида фаол қатнашиш;
- аъзолик бадалларини мунтазам тўлаб бориш.
4.12. Касаба уюшмаси фаолиятида фаол иштирок этган касаба уюшмаси аъзоси касаба уюшма органлари белгилаган тартибда маънавий ва моддий рағбатлантирилиши мумкин.
4.13. Уставда белгиланган бурч ва вазифаларини бажармаётган касаба уюшмаси аъзосига нисбатан жамоат таъсири чоралари кўрилади: танбеҳ ва охирги чора сифатида касаба уюшмаси аъзолигидан чиқариш.
4.14. Касаба уюшмаси аъзосига жамоат таъсири чораларини қўллаш масаласи унинг иштирокида, узрли сабабларсиз келмаган ҳолларда эса унинг иштирокисиз касаба уюшма гуруҳи, цех, бошланғич ташкилот йиғилишида ёки унинг сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органи мажлисида, шунингдек, юқори касаба уюшмаси органларининг ташаббуси билан уларнинг мажлисларида, кейинчалик касаба уюшмаси аъзоси ҳисобда турган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотини қабул қилинган қарордан хабардор этган ҳолда, ҳал қилинади.
Касаба уюшмаси гуруҳи ёки цех ташкилоти йиғилишининг касаба уюшмаси аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарори бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмитаси йиғилишида тасдиқлангандан сўнг кучга киради.
Касаба уюшмаси аъзосига танбеҳ эълон қилиш ҳақидаги қарор кворум мавжуд бўлган ҳолда, йиғилиш қатнашчилари, сайлаб қўйиладиган орган аъзоларининг кўпчилик овози билан, касаба уюшмасидан чиқариш ҳақидаги қарор – унинг учун камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинади.
4.15. Сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси раҳбар органларининг аъзоларини касаба уюшмаси аъзолигидан чиқариш ҳақидаги қарор, мазкур касаба уюшмаси аъзоси сайланган касаба уюшмаси органи тасдиғидан кейин кучга киради.
4.16. Касаба уюшмаси аъзолигидан чиқариш ва жамоатчилик таъсири чораларини қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган касаба уюшмаси аъзоси бир ойлик муддат ичида юқори сайлаб қўйилган касаба уюшмаси органига шикоят қилиши мумкин.
4.17. Касаба уюшмаси аъзосидан жамоат таъсири чорасини олиб ташлаш масаласи тегишли касаба уюшмаси йиғилиши ёки органи томонидан, қўлланилган кундан камида бир ойдан сўнг кўриб чиқилади.
Қўлланилгандан бошлаб бир йилдан сўнг жамоат таъсири чораси ўз кучини йўқотади.
Касаба уюшмасидан чиқарилган шахс камида 6 ой ўтгандан сўнг умумий асосларда яна касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиниши мумкин.
4.18. Олти ойдан кўп вақт узрли сабабларсиз аъзолик бадалини тўламаган касаба уюшма аъзоси (мазкур уставнинг 10.4.-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно) касаба уюшмасидан чиққан ҳисобланади.



Download 170 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling