Янги Устав лойиҳаси


КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ МАСЪУЛ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ


Download 170 Kb.
bet9/12
Sana19.06.2023
Hajmi170 Kb.
#1605817
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
USTAV-asm

9. КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ МАСЪУЛ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ

9.1. Федерация Кенгаши Раёсатининг қарорига мувофиқ, Республика кенгаши раёсатининг қарори билан, касаба уюшмаси тизимида Республика кенгашининг масъул ташкилотчилари лавозимлари жорий этилиши мумкин. Масъул ташкилотчиларнинг ваколатлари ва вазифалари Федерация Кенгаши Раёсати томонидан тасдиқланадиган тегишли намунавий Низом билан белгиланади.


9.2. Касаба уюшмалари фаолиятига доир айрим масалаларни коллегиаллик асосида ҳал этиш учун касаба уюшмаси тизимида, масъул ташкилотчилар лавозимлари жорий этилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида жамоатчилик асосида раислар кенгашлари тузилиши мумкин.
Жамоатчилик асосидаги раислар кенгашларини шакллантириш тартиби, уларнинг ваколатлари ва вазифалари Федерация Кенгаши Раёсати қарори билан тасдиқланадиган тегишли намунавий Низом билан белгиланади.


10. КАСАБА УЮШМАСИНИНГ ОРГАНЛАРИ

10.1. Қуйидагилар касаба уюшмасининг органлари ҳисобланади:


- касаба уюшмаси Қурултойи;
- касаба уюшмаси Республика кенгаши;
- касаба уюшмаси Республика кенгашининг раёсати;
- касаба уюшмаси ташкилотларининг тафтиш комиссиялари;
10.2. Қурултой касаба уюшмасининг олий органи бўлиб, Республика кенгаши томонидан камида беш йилда бир марта чақирилади.
Қурултойни чақириш, вакиллик меъёри ва унинг кун тартиби ҳақида камида икки ой илгари эълон қилинади. Вакиллик меъёри ва Қурултойга вакиллар сайлаш тартиби касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан белгиланади.
Касаба уюшмасининг навбатдан ташқари Қурултойи Республика кенгаш қарори билан унинг ўз ташаббусига кўра ёки тизимидаги ташкилотларнинг камида учдан бир қисми талабига биноан, шунингдек Федерация Кенгаши Раёсатининг қарорига мувофиқ чақирилиши мумкин. Қурултойни чақириш ва унинг кун тартиби ҳақида камида бир ой аввал эълон қилинади.
10.3. Қурултой:
- касаба уюшмасининг навбатдаги вазифаларини белгилайди;
- касаба уюшмаси Республика кенгаши ва касаба уюшмаси тафтиш комиссиясининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тинглайди;
- касаба уюшмасининг Устави ва ҳаракат Дастурини ишлаб чиқади ва уларга ўзгартириш, қўшимчалар киритади.
- Республика кенгаши ва тафтиш комиссияси раисларини, шунингдек аъзоларини сайлайди, белгиланган квотага мувофиқ тўғридан-тўғри вакил йўллаш принципига биноан сайланган Республика кенгаши аъзоларининг ваколатларини тасдиқлайди;
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қурултойига делегатларни, шунингдек белгиланган меъёрга мувофиқ Федерация Кенгаши таркибига ўз вакилларини сайлайди;
- касаба уюшмаси тизимини белгилайди
- касаба уюшмасини қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Вакилларни Республика кенгаши таркибига сайлаш касаба уюшмаси ҳудудий ташкилотларининг конференцияларида ёки жамоатчилик асосидаги раислар кенгашлари мажлисларида амалга оширилади.
Уларни чақириб олиш ва алмаштириш ҳам ҳудди шу тартибда амалга оширилади.
Республика кенгаши таркибига Қурултойда сайланган аъзолар, лавозимига кўра Республика кенгаш раиси ва унинг ўринбосари киради.
Республика кенгаши раиси, раис ўринбосари ўз лавозимларга кўра касаба уюшмаси Қурултойларининг делегатлари ҳисобланади.
Республика кенгаш мажлиси заруратга кўра, аммо бир йилда камида бир марта чақирилади. Республика кенгашининг ваколат муддати беш йил.
10.4. Касаба уюшмаси Республика кенгаши:
- Қурултой томонидан белгиланган ваколат доирасида касаба уюшмаси фаолиятига раҳбарлик қилади;
- давлат ва бошқа хўжалик органлари билан муносабатларда касаба уюшмаси манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилади.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида тузилган Бош Келишувга асосланган ҳолда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда тармоқ келишувини тузишга эришади;
- ходимларнинг тўла бандлигини таъминлаш, яширин ишсизлик ҳолларини таҳлил қилиб боради ва тегишли чоралар кўради, ходимлар малакаси оширилишига кўмаклашади, касаначиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, корхоналарни қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши сабабли ишдан озод этилаётган ходимларга моддий мадад чоралари қўлланилиши устидан назорат олиб боради;
- тармоқ миқёсидаги ўртача иш хақи миқдорини таҳлил қилади, ўз ваколатлари доирасида иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боради, оммавий тарзда ишдан бўшатиб олинаётган ходимларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилади;
- тармоқда давлат ижтимоий дастурлари бажарилишини таъминлаш, юқорироқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар (ёшлар, ногиронлар, қариялар, болалик аёллар) манфаатларини ҳимоя қилиш борасида иш олиб боради:
- меҳнат, меҳнат муҳофазаси соҳасида тармоқ бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
- хўжалик бошқарув органлари томонидан Меҳнат Кодекси, меҳнатни муҳофаза қилиш ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан ўз ваколатлари доирасида жамоат назоратини ташкил қилади, аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши юзасидан тегишли ваколатли органларга таклифлар киритади;
- агросаноат мажмуи тармоқларини иқтисодий ва ижтимоий, соҳаларида ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқишда хўжалик органларига таклиф ва мулоҳазалар киритади;
- Республика кенгаши раис ўринбосарини, Қурултойдан қурултойгача бўлган оралиқда зарур ҳолларда раисини сайлайди ва лавозимидан озод этади, Республика кенгаши таркибини тўлдириш (кооптация қилиш) ҳуқуқига эга;
- зарур ҳолларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши таркибига сайлаган ўз вакилларини чақиртириб олиш ва уларнинг ўрнига янги вакилларни сайлаш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
- ўз фаолияти ҳақида касаба уюшмаси Қурултойига ҳисобот беради;
- ўзининг айрим ваколатларини Республика кенгаши раёсатига бериши мумкин;
- мазкур Устав билан белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.
10.5. Кенгаш мажлислари оралиғида касаба уюшмаси ишига раҳбарлик қилиш учун Республика кенгаш раёсати сайланади.
Раёсат йиғилишлари заруратга қараб, лекин ҳар чоракда бир маротаба ўтказилади.
10.6. Касаба уюшмаси Республика кенгашининг раёсати:
- Кенгаш мажлислари оралиғида касаба уюшмаси ишига раҳбарлик қилади;
- Республика кенгашининг ҳудуд бўйича масъул ташкилотчиларига тармоқ келишуви етказилишини таъминлайди, корхона ва ташкилотларда тузилган жамоа шартномалари тармоқ келишувларига мослаштирилишини ва ижроси таҳлилини олиб боради;
-“Кузатув кенгашлари” жорий этилган корхона ва ташкилотларда мазкур бошқарув органлари таркибига касаба уюшма қўмитаси раисларини албатта киритилиши масаласи Тармоқ келишувларида акс эттирилишига эришади;
-Республика кенгашининг ҳудуд бўйича масъул ташкилотчилари маълумотлари асосида тармоқда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлашга оид ишларнинг аҳволини таҳлил қилиб боради;
-жамоа шартномаларининг тармоқ макетларини ишлаб чиқади, тегишли Низомда кўрсатилган юридик шахсларнинг жамоа шартномалари лойиҳаларини экспертизадан ўтказади. Жамоа шартномалари бажарилиши бўйича статистик ҳисоботларни юритади;
-меҳнат ва меҳнат муҳофазаси, юридик масалаларда қуйи ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади ҳамда мазкур масалаларга оид қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан тармоқ бўйича жамоатчилик назоратини олиб боради;
-қонун ҳужжатлари асосида жамоавий меҳнат низоларни кўриб чиқишда иштирок этади, келишмовчиликлар бўйича бошқарув органлари ва маъмурият билан музокаралар олиб боради;
-мулкчилик шаклидан қатъий назар агросаноат тармоғига қарашли давлат ва хўжалик бошқарув органларининг ходимлар ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини камситувчи ҳамда қонунларга зид қарорларини бекор қилиш, тўхтатиш ёки ўзгартиришга эришади;
- касаба уюшмалари Федерацияси томонидан республика бўйича ўтказиладиган тадбирларда тармоқ касаба уюшма ташкилотлари қатнашишини ташкиллаштиради;
- тизимда касаба уюшмаси ходимлари ва фаолларини малакасини ошириш бўйича доимий ўқитиш ишларини ҳамда ўқув семинарларини ташкил этади;
- қуйи ташкилотлар учун методик қўлланмаларни, меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади, тайёрлайди ва жойларга етказади;
- тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги кадрлар таркибини таҳлил қилади, кадрларни танлаш ва жой-жойига қуйиш ишларини ташкил этади;
- Республика кенгаш раиси, раис ўринбосари, ҳудуд бўйича масъул ташкилотчи, туман, шаҳар кенгашлари раислари лавозимларига кадрлар захирасини шакллантиради, захирадаги кадрлар билан ишлашни ташкил қилади;
- жойларга чиққан ҳолда куйи касаба уюшмаси ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатади;
- касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгашлари, бошланғич ташкилотлари фаолиятини ўрганади, уларнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботларини эшитади, ижобий иш тажрибаларни умумлаштиради ва оммалаштиради, ташкилотларни касаба уюшмасига аъзолик ва касаба уюшмаси хизмати масалаларини ҳал этади;
- Республика кенгаши йиғилишларида муҳокама қилинадиган масалалар бўйича ҳужжатларни тайёрлайди ва тақдим этади, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини ташкил этади ва ижросини назорат қилади;
- Республика кенгаши девонининг иш режасини тасдиқлайди;
- Федерация Кенгаши Раёсати билан келишган ҳолда Республика кенгаши девонининг штатлар жадвали ва сарф-харажатлар сметасини, туман, шаҳар кенгашларининг штатлар жадвалларини тасдиқлайди. Штатдаги ходимларнинг иш ҳақи миқдорлари Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади;
- касаба уюшмасининг рамзини (тимсолини) тасдиқлайди;
- ўз фаолияти ҳақида касаба уюшмаси Республика кенгашига ҳисобот беради;
- мазкур уставда белгиланган бошқа вазифаларни амалга оширади.
Касаба уюшмаси Республика кенгашининг раиси:
- касаба уюшмаси Қурултойида беш йил муддатга сайланади;
- касаба уюшмаси вакили бўлади;
- касаба уюшмаси сайланма органлари ишига раҳбарлик қилади;
- касаба уюшмаси маблағларини мазкур Устав фаолиятини амалга ошириш мақсадида тасарруф этади;
- Республика кенгаши аппаратини шакллантиради ва унинг ходимлари билан меҳнат шартномасини тузади (бекор қилади), ходимларнинг функционал вазифаларини тасдиқлайди;
- касаба уюшмаси Республика кенгаши аппарати ишлари масалалари бўйича, шунингдек Республика кенгаши аппарати ходимларини тақдирлаш ёки интизомий чора кўриш ҳақида фармойишлар чиқаради;
- қарорлар қабул қилиш чоғида овозлар тенг бўлган тақдирда қўшимча овоз ҳуқуқига эга бўлади;
- хорижий касаба уюшма ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ишларига раҳбарлик қилади;
- қурултой, Республика кенгаши ва раёсат қарорларининг бажарилиши бўйича назоратни ташкил этади;
- касаба уюшмаси сайланма органлари унга ваколат берган бошқа вазифаларни бажаради.



Download 170 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling