Янги Устав лойиҳаси


БИРЛАШГАН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ҚЎМИТАЛАРИ


Download 170 Kb.
bet7/12
Sana19.06.2023
Hajmi170 Kb.
#1605817
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
USTAV-asm

7. БИРЛАШГАН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ҚЎМИТАЛАРИ

7.1. Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасини тузиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати билан келишилган ҳолда Республика кенгаши Раёсати томонидан қабул қилинади. Ушбу органларни шакллантириш тегишлилигича касаба уюшмаси туман, шаҳар ташкилотлари конференцияларида амалга оширилади.


7.2 Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг олий органи, ҳар беш йилда бир марта чақириладиган конференция ҳисобланади.
Конференция чақириш ва кун тартиби ҳақида уни ўтказишдан камида бир ой илгари эълон қилинади. Вакиллик меъёри ва конференцияга делегат сайлаш тартиби тегишли бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси қарори билан белгиланади.
Навбатдан ташқари конференция Бирлашган касаба уюшмаси қўмиталарини бирлаштирган бошланғич ташкилотларнинг камида учдан бир қисмининг талабига кўра, шунингдек бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг ўз ташаббуси билан ёки юқори касаба уюшмаси органининг қарорига мувофиқ чақирилиши мумкин.
Конференцияни ўтказиш куни, кўзда тутилаётган кун тартиби ҳақида камида 15 кун аввал эълон қилинади.
7.3. Конференция бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тинглайди, муҳокама қилади ва тегишли қарорларни қабул қилади, кенгашнинг ва тафтиш комиссиясининг янги таркибини, қўмита раисини, тафтиш комиссияси раисини, шунингдек белгиланган меъёрга мувофиқ юқори касаба уюшма ташкилотлари конференцияларига, Қурултойларига делегатларни, уларнинг сайлаб қўйиладиган органлари (қўмита ва тафтиш комиссияси) таркибига вакилларни сайлайди.
7.4. Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси
- ўз ишини бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари олдида турган мақсад ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради, ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришида амалий ёрдам кўрсатади ва қўллаб-қувватлайди;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида тузилган ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Бош келишув, тармоқ (тариф) келишувлари ҳамда ҳудудий (минтақавий) келишувнинг ҳудудда бажарилишига кўмаклашади;
- касаба уюшмаси раҳбар органлари қарорларининг бажарилишини ташкил этади;
- ҳудудда тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда, меҳнат, иш ҳақи меъёрлари масалаларини ҳал этишда қатнашади;
- касаба уюшмаси юқори органларида, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига алоқадор масалаларни кўриб чиқишда иштирок этади;
- бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ўринбосарини, зарур ҳолларда раисини сайлайди ва лавозимидан озод этади;
- зарур ҳолларда касаба уюшмасининг юқори сайлаб қўйиладиган органлари таркибига йўллаган ўз вакилларини чақиртириб олиш, уларнинг ўрнига янги вакилларни йўллаш (сайлаш), шунингдек бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси таркибини тўлдириш, таркибига ўзгартиш киритиш ваколатига эга;
- бирлашган касаба уюшмаси қўмитасиининг конференциясини чақиради, конференцияни ўтказиш куни, конференцияга вакиллик меъёри ва делегатларни сайлаш тартибини белгилайди;
- бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раёсатини сайлайди;
- ўз фаолияти тўғрисида тегишли конференцияга ва юқори сайлаб қўйилган касаба уюшмаси органига ҳисобот беради.
Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг Мажлислари зарурат туғилганда, лекин бир йилда камида бир марта чақирилади.
Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасини фаолиятини тугатиш бўйича қарор касаба уюшмалари Республика Кенгаши раёсатлари томонидан қабул қилинади.
7.5 Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг раёсати:
- паритет хўжалик органлари билан жамоа келишувларини тузади, уларни бажарилиши чораларини кўради, меҳнатни муҳофаза қилиш аҳволи ва меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боради;
- хўжалик бошқаруви органларининг қонун ҳужжатларига хилоф равишда қабул қилган қарорларини бекор қилинишига қонунчиликда белгиланган тартибда эришади;
- янги ташкил этилган бошланғич ташкилотларни касаба уюшмаси хизматига олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, уларга жамоа шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш, фаолиятини тўғри йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатади;
- юқори касаба уюшмаси раҳбар органларининг қарорларини бошланғич ташкилотларга етказади, мазкур қарорларни бажарилишида бошланғич ташкилотларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатади;
- касаба уюшмаси кадрлари ва фаоллари ўқувини ташкил этади, касаба уюшмаси қўмиталарининг раислари лавозимларига кадрлар заҳирасини шакллантиради ва улар билан ишлашни ташкил қилади;
- тармоқ касаба уюшмасининг ҳудуддаги бошланғич ташкилотлари ижобий иш тажрибаларини ўрганади, уларни оммалаштириш чораларини кўради;
- ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш ишларини ташкил этади, маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари учун маблағларни шакллантириш ва сарфлашда қатнашади;
- аъзолик бадаллари тушуми тўлалигини таъминлаш чораларини кўради, бу масалада корхона, ташкилот, муассасаларда тегишли ишларни олиб боради;
- касаба уюшма бюджетининг амалдаги меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган бир қисмини бошқаради, бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг сарф-харажатлар сметасини тасдиқлайди ҳамда унинг бажарилишни ташкил қилади;
- ўз йиғилишларида фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича бошланғич ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ишлар аҳволини кўриб чиқади, камчиликларни бартараф этишга қаратилган қарорлар қабул қилади, уларнинг бажарилишини ташкиллаштиради ва назорат қилади;
- бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси мажлисини чақириш тўғрисида қарорлар қабул қилади, мажлис ўтказиш кунини белгилайди ва кун тартиби юзасидан таклифларни киритади;
- бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг иш режаларини тасдиқлайди, касаба уюшма ходимлари ва фаолларини юқори касаба уюшмаси ташкилотларининг Фахрий ёрлиқлари, нишонлари билан тақдирлашга тавсия этади;
- мазкур устав билан белгиланган шунингдек бирлашган касаба уюшмаси қўмиталарини унга берган бошқа ваколатларни амалга оширади.



Download 170 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling