Янги Устав лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси, 100165, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 24 уй


Download 170 Kb.
bet3/12
Sana19.06.2023
Hajmi170 Kb.
#1605817
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
USTAV-asm

Ўзбекистон Республикаси, 100165, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 24 уй.
2. КАСАБА УЮШМАСИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

2.1. Касаба уюшмасининг асосий мақсади ўз аъзоларининг иқтисодий, ижтимоий, меҳнат, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилишдир.


2.2. Касаба уюшмаси олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун ўзининг сайлаб қўйиладиган органлари орқали:
- тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид Қонун лойиҳалари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан тегишли органларга таклифлар киритади;
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг ижтимоий жиҳатдан адолатли усулига, меҳнат қонунчилигига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрларига риоя қилиниши устидан жамоатчилик назоратини олиб боради;
- касаба уюшмаси маблағини бошқаради, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишини назорат қилади;
- жамоа шартномалари ва тармоқ (тариф) келишувларини тузади, уларни бажарилишини назорат қилади;
- меҳнат шароитларининг санитария-гигиена талабларига мос келишини назорат қилади, белгиланган меъёрларнинг бузилиши ҳоллари аниқланганда, қонунчиликка асосан тегишли чораларни кўради ҳамда уни тугатиш юзасидан иш берувчига тақдимномалар беради, шунингдек, ваколатли назорат органларига таклиф ва тавсиялар киритади;
- касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатлари тўғрисидаги шикоят ва аризаларини кўриб чиқади, қонун ҳужжатларига асосан тегишли чораларни қўллаш юзасидан ваколатли назорат органларига таклиф ва тавсиялар киритади;
- касаба уюшмаси аъзоларига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беради.
- юқорида қайд этилган барча йўналишлар бўйича ишларни амалга оширишда республикада фаолият юритаётган давлат, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари ва халкаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди.


3. КАСАБА УЮШМАСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Касаба уюшмаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:


- ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;
- ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш;
- давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш;
- ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;
- оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳамда белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
- уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш;
- ўз рамзий белгиларини таъсис этиш;
- ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар, конференциялар ўтказиш.
Касаба уюшмаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
3.2. Касаба уюшмасининг мажбуриятлари:
- қонун ҳужжатларига риоя этиш;
- ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаш;
- касаба уюшма ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ўтказаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериш;
- рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш.
Касаба уюшмаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга.



Download 170 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling