Янгиланаётган Конституцидаги муҳим ўзгаришлар


тарбияси, таълим олиши, соғлиғи, тўлақонли ва баркамол ривожланиши


Download 23.39 Kb.
bet3/6
Sana13.04.2023
Hajmi23.39 Kb.
#1353446
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Янгиланаётган Конституцидаги муҳим ўзгаришлар

тарбияси, таълим олиши, соғлиғи, тўлақонли ва баркамол ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳуқуқига эга ва бунга мажбурдир“, деган қоидани киритиш ёш авлод тақдири учун масъулиятни янада оширишга хизмат қилади», — дея таклиф қилди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари Конституциявий ислоҳотлар доирасида мамлакатда ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқлари кафолатларининг конституциявий асосларини мустаҳкамлашни таклиф этди. Унинг қайд этишича, ҳозирда республикада 1 миллион нафарга яқин имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади.
Президент мамлакат Конституциясига «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар қандай ажратиб қўйиш, уларнинг ҳуқуқларини чеклаш, объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишдан бош тортиш тақиқланади», «Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини амалга ошириш учун зарур шароитларни ва тенг имкониятларни яратади», «Алоҳида эътиборга муҳтож бўлган болалар учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим ташкил этилади» мазмунидаги моддаларни киритишни таклиф этди.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, фуқароларнинг меҳнатга ва муносиб ҳаёт шароитларига, ишсизликдан ҳимояланишга бўлган ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш — конституциявий ислоҳотларнинг муҳим мақсади ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, давлат раҳбари «ҳар бир шахснинг қулай меҳнат шароитида ишлаш, меҳнати учун муносиб ҳақ олиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи ҳаёт кечириши учун етарли миқдорда бўлишини белгилаш»ни таклиф этди.
Шу билан биргаликда, янгиланган Конституцияда ҳомиладор ёки ёш болали аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтиришга қатъий чеклов ўрнатилиши, болалар меҳнатига йўл қўймаслик масалалари ҳам назарда тутилиши лозим.
Давлат раҳбари томонидан чет элда билим олаётган ва меҳнат қилаётган фуқароларни, уларнинг мамлакатимизда яшаётган оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида «давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган фуқароларимиз ҳамда ватандошлар билан мунтазам алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш ҳақида ғамхўрлик қилади», мазмунидаги Конституциявий норма киритиш таклиф этилди.
Давлат раҳбарининг қайд этишича, «миллат ҳаётининг давомийлигини таъминлаш, унинг генофондини сақлаш» мақсадида Конституцияда белгиланган «Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга» (40-модда) деган умумий нормани мазмунан кенгайтириб, «
Download 23.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling