Япония Осиёнинг шимолида жойлашган орол давлат бўлиб, худуди 38 минг км2


Download 273.5 Kb.
bet4/9
Sana20.01.2023
Hajmi273.5 Kb.
#1105366
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Япониянинг ҳуқуқий тизими

Парламент


Япония бошқарув шакли парламентар конституцион монархия бўлгани учун Парламент давлат органлари ичида юқори ўринни эгаллайди. Хусусан, Конституциянинг 41-моддасида шундай дейилган: “Парламент ягона қонун чиқарувчи орган бўлиб, энг юқори давлат органидир”. Парламент Японияда “Коккаи” дейилади. Парламент икки палата: вакиллар ва маслаҳатчилар палаталаридан иборат (42-модда). Вакиллар палатаси қуйи палата бўлиб “Шюуги-ин”, маслаҳатчилар палатаси, яъни юқори палата эса “Санги-ин” деб номланади.
2000 йилдаги қонун билан, аҳоли сонидан қатъий назар, вакиллар палатаси депутатларининг сони 500 дан ормаслиги кераклиги белгиланди. Ҳозирда уларнинг сони 480 тани ташкил этади. Улардан 300 таси бир мандатли округдан мажоритар сайлов йули билан сайланса, қолган 180 нафар депутат эса, 11 та йирик округлардан прпопорционал сайлов йўли билан, аҳоли сонига қараб округлардан 7 нафардан 23 нафаргача, сайланади11. Вакиллар палатасининг ваколат муддати 4 йил. Вакиллар палатаси муддатидан олдин тарқатилиб юборилган тақдирдагина уларнинг ваколати тегатилади (45-модда).
Маслаҳатчилар палатаси 242 депутатдан иборат. Улар 6 йилга сайлансада ҳар 3 йилда қайта сайлов ўтказилиб депутатларнинг 50% и янгиланади. Вакиллар палатасидан фарқли ўлароқ маслаҳатчилар палатасини муддатидан олдин тарқатиб юбориш мумкин эмас.
Конституциянинг 54-моддасига биноан, агарда вакиллар палатаси тарқатилиб юборилган бўлса, тарқатиб юборилган кундан бошлаб 40 кун ичида вакиллар палатасига сайлов ўтказилиши керак. Сайлов ўтган кундан бошлаб 30 кун ичида Парламент чақирилиши керак. Парламентнинг навбатдаги чақируви бир йилда бир марта ўтказилади(52-модда).
Қоида тариқасида қонун лойиҳаси иккала палата қабул қилгандан сўнг кучга киради. Агарда маслаҳатчилар палатаси қабул қилган қонун лойиҳасини маслаҳатчилар палатаси қайтарса, қонун лойиҳасининг кучга кириши учун маслаҳатчилар палатасининг камида 2/3 қисми уни қайтадан маъқуллаши талаб этилади(59-модда).
Вакиллар палатасига сайланиш ҳуқуқи 25 ёшга, маслаҳатчилар палатасига 30 ёшга тўлгандан кейин вужудга келади. Вакиллар палатасига номзоди қўйилган шахслар 3 млн. иен миқдорида гаров қўйишлари керак. Агар номзод округ квотасида кўрсатилган овознинг 1/5 қисмини йиға олмаса гариви қайтарилмайди. Маслаҳатчилар палатасига номзодлар эса 2 млн. иен миқдорида гаров қўядилар12.



Download 273.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling