Япония Осиёнинг шимолида жойлашган орол давлат бўлиб, худуди 38 минг км2


Download 273.5 Kb.
bet8/9
Sana20.01.2023
Hajmi273.5 Kb.
#1105366
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Япониянинг ҳуқуқий тизими

Япон жамияти


Япон жамияти дунёда энг узоқ умр кўрувчи жамият ҳисобланади. Эркакларнинг ўртача умр кўриш ёши 78.4 ёш бўлса, аёлларда бу кўрсатгич 85.3 ёшни ташкил этади. Бир ёшгача бўлган гўдакларнинг ўлим даражаси 1000 тадан 3.2 тани ташкил этади.
Япон жамиятининг кейинги ўзига хусусиятларидан бири жиноятчиликнинг пастлигидадир. Таққослаш учун қуйидаги жадвалларни кўришимиз мумкин.






1995 йилги маълумотларга қараганда, одам ўлдириш жиноятларининг 96.5% и, босқинчилик жиноятларининг 82.7% и очилади.


Япон жамияти фуқаролик даъво ишларининг кам қўзғатилиши билан ҳам характерланади. Таққослаш учун:



Японияда фуқаролик ишларининг кам қўзғатилиши тўғрисида иккита қараш бор. Биринчиси япон олими Кавашима Такеёши томонидан 1950-60 йилларда илгари сурилган бўлиб, у қуйидаги уч омилни сабаб қилиб кўрсатади:
Биринчидан, япоплар жанжални овоза қилишни ёқтиришмайди.
Иккинчидан, японлар ҳали “замонавий” ҳуқуқлқрини тўлиқ тушунмасликлари ҳамда ҳуқуқларини талаб этиб жамиятда жанжал кўтаргандан кўра, шовқин кўтармасдан чидаб ўтиришни афзал кўрадилар.
Учунчидан, келишмовчилик жамоа томонидан одатлар ва одамларнинг фикри асосида ҳал этилиши кераклиги ҳамда жамоадан ташқарида бўлган қонун ёки ҳукуматга таяниб ишни ўзини фойдасига ҳал этишнинг қораланиши.
Кавашима Такеёшининг фикрича, шаҳарлашиш натижасида қишлоқ жамоалари ва оила жамоаларининг таъсири кучсизланиб, жамиятнинг ривожланиши ва глобализация японларнинг ўз ҳуқуқларини кучлироқ англашига олиб келади. Натижада японлар ҳам судга кўп мурожаат қила бошлайдилар. Бу назария “Кавашима тезиси” деб аталади.
1960-70 йилларда Япон иқтисодиётининг шиддат билан ривожланиши (хусусан, 1968 йилда ЯММ кўратгичи бўйича Япония Ғарбий Германияни ортда қолдириб, дунёда иккинчи ўринни эгаллайди) натижасида аҳолининг қишлоқлардан шаҳарга кўчиб келиши кучайсада, фуқаролик даъво ишларини қўзғатиш кўпаймайди. яъни.
“Кавашима тезиси” ўз исботини топмагач 1980 йилларда америкалик япон ҳуқуқи тадқиқотчиси Жон О-Генри янги ғояни илгари суради. У Японияда фуқаролик ишларининг кам қўзғатилишига тизимнинг ноқулайлиги, яъни ҳуқуқшуносларнинг камлигини асосий сабаб деб кўрсатади.
Японияда 2007 йил ҳолати бўйича ҳуқуқшунослар сонини қуйидаги жадвалдан кўришимиз мумкин.



Улар орасида адвокатлар сони 23119 та24ни ташкил этади. Шундан 10690 нафар адвокатлар Токиода жойлашган 3 та адвокатлар ассоциацияда ишлашади. Бу дегани деярли адвокатларнинг ярми Токиода бўлиб, Япониянинг 46 та префектурасида эса қолган ярми жойлашганлигини кўришимиз мумкин. Бундан эса, баъзи бир ҳудудларда адвокатларнинг етишмаслиги ёки умуман йўқлиги сабабли аҳоли уларнинг хизматидан фойдалана олмаслиги ва шунинг учун ҳам фуқаролик даъво ишларининг кам қўзғатилади. “Адвокатлар етишмовчили ва ундан бошқа яна муаммоларининг кўплиги учунгина японлар судга мурожаат этишмайди”, - дейди О-Генри. Бу билан у Кавашима Такеёшининг “японлар жанжални ёқтиришмайди ва уни овоза қилишдан ўзларини тийишади”,- деган фикрини рад этади.


Маълумотларга қараганда, даъводан воз кечишлар сони ҳар йили фуқаролик ишлари умумий сонининг 50% ини ташкил этмоқда25.

Download 273.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling