Япония Осиёнинг шимолида жойлашган орол давлат бўлиб, худуди 38 минг км2


Download 273.5 Kb.
bet5/9
Sana20.01.2023
Hajmi273.5 Kb.
#1105366
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Япониянинг ҳуқуқий тизими

Вазирлар Маҳкамаси


Вазирлар Маҳкамаси ( япон тилида “НАЙКАКУ”) ижро ҳокимиятини амалга оширади (65-модда) ва Парламент олдида коллектив ҳисобдор(66-модда). Вазирлар Маҳкамаси: бош вазир, 12 вазир ва 8 та давлат вазирларидан (бош вазирнинг маслаҳатчилари ҳисобланувчи портфелсиз вазирлар) иборат. Бош вазир ва бошқа давлат вазирлари ноҳарбий бўлишлари шарт (66-модда). Конституция бўйича вазирларнинг камида 50% парламент аъзоларидан тайинланиши керак. Бош вазир ўз хоҳишига кўра давлат вазирларини лавозимларидан озод этиши мумкин (68-модда).
Бош вазирнинг сайланиш жараёни Конституциянинг 67-моддасида белгилаб ўтилган бўлиб, унга кўра, “Бош вазирнинг номзоди Парламент резолюцияси билан Парламент аъзолари орасидан илгари сурилади. ...Агар вакиллар палатаси ва маслаҳатчилар палатаси ҳар ҳил резолюция қабул қилса ва палаталарнинг умумий йиғилишда ҳам музокарага келинмаган бўлса ёки вакиллар палатаси номзодни кўрсатиш тўғрисидаги қарор қабул қилганидан сўнг 10 кун ичида, Парламент иш вақтидан ташқари дам олиш кунлари ҳисобга олинмаган ҳолда, маслаҳатчилар палатаси ўз номзодини кўрсатмаса, вакиллар палатасининг қарори Парламент қарорига айланади”.

Конституциянинг 69-моддасига мувофиқ, агар вакиллар палатаси Вазирлар Маҳкамасига ишончсизлик ёрлиғини билдирса ёки ишонч ёрлиғини рад этса Бош вазир қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга ошириши керак:



  • 10 кун ичида вакиллар палатасини тарқатиб юбориш;

  • тўлиқ таркибда истеъфога чиқиши (агар биринчи ҳаракатни амалга оширмаса).

Бундан ташқари яна қуйидаги ҳолларда Кабинет истеъфога чиқиши керак:

  • Бош вазирнинг ўрни бўш қолса;

  • вакиллар палатасига ўтказилган умумий сайловдан кейин Парламентнинг биринчи сессияси чақирилса (70-модда).

Конституциянинг 69-70-моддаларида кўрсатилган ҳоллар вужудга келса, Вазирлар Маҳкамаси ўз иш фаолиятини янги бош вазир тайинланмагунча давом эттиради (71-модда).
Бош вазир давлатлараро ва ҳукуматлараро битимларни имзолайди. Давлатлараро битимлар Парламент ратификациясидан ўтиши шарт бўлса, ҳукуматлараро битим эса бу нарса шарт эмас. Шунинг учун ҳам Япон ҳукумати хоҳлаган битимни ҳукуматлараро деб, Парламент ратификациясини айланиб ўтиши мумкин13.
Японияда вазирлар ўзлари бошқараётган соҳанинг мутахассислари бўлишмайди. Улар ўз партияларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи сиёсатчидирлар. Ҳар бир вазирда шу соҳанинг ҳақиқий мутахассиси бўлган маъмурий ишлар бўйича ўринбосари бўлади14.



Download 273.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling