Япония Осиёнинг шимолида жойлашган орол давлат бўлиб, худуди 38 минг км2
Япониянинг маъмурий-ҳудудий тузулиши
Download 273.5 Kb.
|
Япониянинг ҳуқуқий тизими
- Bu sahifa navigatsiya:
- Япон ҳуқуқининг шакилланиши 5
- “Меи-жи Конституцияси” 6
Япониянинг маъмурий-ҳудудий тузулишиЯпония 47 та ТО, ДОУ, ФУ, КЕН деб номланувчи маъмурий - ҳудудий бирликлардан ташкил тапган. Префектураларнинг бундай номланиши тарихдан сақланиб қолинган анъана бўлиб, улар ўртасидаги ваколатларда эса фарқ умуман йўқ. “То” фақат пойтахт – Токиога нисбатан ишлатилиб “Токиото” дейилади. “Доу” ҳам битта бўлиб, Япониянинг шимолидаги орол – Хоккайдога нисбатан, “фу” эса, Япониянинг қадимги пойтахти – Кйото ҳамда Осакаларга нисбатангина ишлатилади. Қолган 43 та маъмурий - ҳудудий бирлик “кен” деб номланади. Ҳар бир тодоуфукенда парламент ташкил этилган бўлиб қонун доирасида норматив ҳуқуқий актлар чиқаради. Тодоуфукеннинг бошлиқлари - “точижи”, “доучижи”, “фучижи”, “кенчижи” лар ҳамда тодоуфукен парламенти аъзолари ўша префектура аҳолиси томонидан тўғридан – тўғри овоз бериш йўли билин сайланади3. Тодоуфукен ўз навбатида ШИ (уларнинг сони 779 та), ЧОУ (уларнинг сони 844 та), СОН (уларнинг сони 197 та) деб номланувчи майда маъмурий - ҳудудий бирликларга бўлинган. Шиларнинг қуйидаги турлари мавжуд: ҳукумат томонидан ташкил этиладиган; - 15 та марказий; - 36 та махсус; - 39 та оддий. - 779 та Қоида тариқасида ши аҳолиси 50 мингдан зиёд бўлган ҳудудларда ташкил этилади. Аҳоли сони 1 млн. дан кўп шилар ҳам мавжуд бўлиб, улар ваколати жихатидан тодоуфукенларга яқин туради ва “КУ” деб номланувчи маъмурий - ҳудудий бирликларга бўлинади. Бундай шилар ҳукумат томонидан ташкил этилади. Ичи, мачи, мураларда ўзини ўзи бошқариш органлари ташкил этилган бўлиб, улар қонун доирасида норматив ҳуқуқий актлар чиқарариши мумкин. Ичи, мачи, мура ҳокимлари, ўз навбатида маъмурий - ҳудудий бирликларнинг номланишидан келиб чиққан ҳолда, “шичоу”, “чоучоу”, “сончоу” деб аталади. Ичи, мачи, мура ҳокимлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари аъзолари маҳаллий аҳоли томонидан тўғридан – тўғри овоз бериш йўли билин сайланади4. Япон ҳуқуқининг шакилланиши5Япон ҳуқуқининг шакилланишида даставвал Хитой ҳуқуқининг таъсири катта бўлган. Хусусан, 7 аср ўрталари 8 асрда Хитойнинг тан империяси қонунлар тўплами – “Ритсу-рё” ни ўзлаштиришган. Бу қонунлар тўпламининг ўзига хослиги имперарорни марказий ўринга қўйиб бутун ваколатларни унинг қўлида мужассамлашганлигида эди. Японлар бу қонунлар тўпламини ўзларига мослаб тўғирлашган ва вақт ўтиши билан уни ўзгартириб боришган. Ҳокимиятнинг кучсизланиши натижасида “Ритсу-рё” ўзининг қонун сифатидаги кучини йўқотиб борган. Шундай бўлсада мазкур қонунлар тўплами 19 асрнинг ўрталаригача, яъни Ғарбий Европа қонунларининг ўзлаштирилиши бошланган давргача давлат ишларини шакллантиришда асосий устқурма сифатида фойдаланиб келинган. Бу қонунлар тўплами икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми “Ритсу” – жиноят ва жазо қоидаларидан иборат бўлган бўлса; иккинчи қисми “Рё” эса давлат ишларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган умумий қоидалардан, асосан, маъмурий ҳуқуқ ва процессуал қонунлардан иборат бўлган. 12 аср ўрталарида ҳокимиятни харбийлар эгаллайдилар ҳамда улар одат нормаларини амалга киритган бўлсаларда, давлатни бошқаришда “Ритсу-рё” қонун тўпламидаги нормалардан фойдаланганлар. 17 аср бошларида ўрнатилган Току-гава сёгунлиги 1868 йилда таназзулга учрайди ва ўрнига янги ҳукумат ўрнатилади. Ҳукуматнинг алмашиши, аслида, ҳокимиятнинг бир ҳарбийдан бошқасига ўтиши эди. Бу янги ҳукумат императорнинг аввалги мавқеини тиклаш ва бутун ҳокимиятнинг император қўлида марказлаштириш сиёсатини олиб борганлиги билан характерланади. 1868 йилдан то император Меи-жининг вафоти, яъни 1912 йилгача давом этган бу давр тарихда “Меи-жи даври” деб аталади. Меи-жи ҳукуматининг асосий мақсади халқаро муносабатларда ўзаро тенг ҳуқуқли субъекти сифатида қатнашиш эди. Бунинг учун эса, даставвал, Току-гава сёгунлиги даврида гегемон Европа мамлакатлари билан имзоланган Япония учун фойдасиз бўлган ўзаро тенг муносабатларга асосланмаган битимни ўзгартириш талаб қилинар эди. Европа мамлакатлари бу битимни ўзгартириш учун Япониядан замонавий-европпача ҳуқуқ тизимининг ўрнатилишини талаб қилишган. Шунинг учун ҳам Япон ҳукумати тезлик билан Европпа ҳуқуқини ўрганишга тушушган. Меи-жи даврининг биринчи ярмида асосан Франция ҳуқуқини ўзлаштиришга катта эътибор берилган. Ўша пайтда Европанинг энг кучли давлати бўлган Англиянинг ҳуқуқ тизимини ўрганиш ҳам шу даврда бошланган. Англиянинг ҳуқуқ тизими прецидент ҳуқуқига асослангани учун уни тезлик билан ўзлаштириб бўлмас эди. Шу сабабли у асосий ўзлаштирилувчи йўналиш бўла олмади. Франция нафақат давлат сифатидаги мавқеининг баландлиги жихатидан Англиядан кейинги ўринда туришлиги билан ва, балки ҳуқуқ тизимининг кодификацияланганлиги, айниқса ўз даврининг етук наъмунаси бўлган “Фуқаролик кодекси” нинг қабул қилинганлиги учун ҳам асосий ўзлаштирилувчи йўналишга айлана олди. Франция ҳуқуқини ўрганиш Току-гава сёгунлиги даврида бошланган бўлсада, Меи-жи ҳукумати даврида эса, франциялик ҳуқуқшунос олимларни жалб этиб ҳуқуқ тизимини кодекслаштириш бошланди. Натижада, биринчи бор европпача кодекс – “Жиноят кодекси” 1880 йилда қабул қилинади. Кейинчалик, 1890 йилда “Фуқаролик кодекси” ҳам ишлаб чиқилади, лекин у кучга кирмайди. Меи-жи даврининг иккинчи ярмига келиб эса, Франция ҳуқуқининг гегемонлиги ўз кучини йўқотиб боради ва унинг ўрнини Германия ҳуқуқи эгаллай бошлайди. 1870-1871 йиллардаги уруш натижасида Германияда монархиянинг ўрнатилиши билан Германия ҳуқуқига қизиқиш янада ортади. Бу қизиқиш 1889 йили кучли монарх ваколатларини тан олувчи ва парламент ваколатларини қисқартирувчи германча Конституциянинг қабул қилинишига олиб келди. Бу Япониянинг биринчи Конституцияси эди. 1890 йил эълон қилинган франсузча “Фуқаролик кодекси” қаттиқ қаршиликларга учраб кучга кириши кечиктирилганидан сўнг Германия ҳуқуқига асосан ишлаб чиқилган янги “Фуқаролик кодекси” и 1898 йили кучга кирди. Шунинг билан Япон ҳуқуқ тизими буткулича Герман ҳуқуқи асосида ривожлан боради ва 90-йилларда қабул қилинган қонунлар, хусусан “Фуқаролик процессуал кодекси”(1890), “Тижорат кодекси” (1899), “Жиноят процессуал кодекси” (1890), “Судларни ташкил этиш тўғрисида” ги ва “Қамоқ тўғрисида” ги қонунлар Герман ҳуқуқи асосида яратилган эди. Хатто, Франция ҳуқуқи асосан ишлаб чиқилган “Жиноят кодекси” ҳам қайтадан Герман ҳуқуқи асосида тузатиб чиқилади. Шундай қилиб Япония замонавий кодексларни қабул қилади ва, ниҳоят, Току-гава сёгунлиги даврида имзоланган шармандали битимни ўзгартиришга эришади. Шу тариқа, дастлаб Франция ҳуқуқини, кейинчалик эса Германия ҳуқуқини ўрганиш ва уни жорий этиш натижасида Японияда замонавий ҳуқуқ тизими шаклланади. Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубиятдан сўнг япон ҳуқуқ тизими англо-саксон ҳуқуқ оиласининг, айниқса АҚШ ҳуқуқининг таъсири остида ривожланди. Қонунчилик соҳасида ўтказилган ислоҳатлар натижада янги Конституция қабул қилинади ва “Фуқаролик кодекси”нинг оилавий муносабатлар бобига кўпгина демократик ўзгартиришлар киритилади ҳамда “Жиноят процессуал кодекси” тўлиғича ўзгартирилади. Шундай бўлсада, Япония континентал ҳуқуқ оиласига хос ҳуқуқ тизимини ҳозирги кунда сақлаб келмоқда. “Меи-жи Конституцияси” 6Япониянинг биринчи Конституцияси 1889 йил 11 февралда эълон қилинган ва 1890 йил 29 ноябрда кучга кирган. Бу Конституцияни “Эски Конституция” ёки Меи-жи даврида қабул қилингани учун уни “Меи-жи Конституцияси” деб ҳам номлашади. У 7 боб, 76 моддадан иборат. Меи-жи Конституцияси Японияда конституцион монархия бошқарув шаклини ўрнатди. Бу Конституция император ваколатларининг кенглиги билан характерланади. 1890 йил биринчи бор вакиллар палатасига сайлов ўтказилади ва шу пайтдан бошлаб Япон парламентчилиги тарихи бошланади. Лекин, давлатни бошқариш ҳуқуқи фақатгина императорга тегишли бўлиб, Парламент эса, императорнинг қонун чиқаришида “ҳаммаслак орган” сифатидагина фаолият кўрсатарди. Хаттоки, Конституциянинг 8-моддасига биноан, император фавқулодда ҳолатларда қонун кучига эга Парламент тасдиғидан ўтиши талаб этилмаган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат чиқариш ҳуқуқига эга бўлган. Вазирлар Маҳкамаси императорнинг маъмурий ишларидаги “ёрдамчи орган” бўлган бўлса, судлар ўз ҳукмини император номидан чиқарган. Бундан ташқари император олий бош қўмондон сифатида ҳарбий қўшинни шакллантириш ва уруш эълон қилин ҳуқуқига эга бўлган. Меи-жи Конституцияси асосида тузилган Япон ҳукумати ташқи куринишидан демократик кўринсада, аслида ўрта аср Европасидаги абсолютизмга ўхшаш бошқарув шакли эди. Император “Худонинг ўғли” деб эълон қилинган ва унинг шахси дахлсиз эди. Император бошқарувини танқид қилиш ва унга қарши ҳаракатларни уюштириш таъқиқланган эди. Буни назорат қилиш учун, ҳаттоки, “Махсус Олий Политция” ташкил этилган эди.Download 273.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling