Япония Осиёнинг шимолида жойлашган орол давлат бўлиб, худуди 38 минг км2


Download 273.5 Kb.
bet7/9
Sana20.01.2023
Hajmi273.5 Kb.
#1105366
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Япониянинг ҳуқуқий тизими

ПРОКУРАТУРА


Япония прокуратура органлари тизими:

  1. Бош прокуратура; - 1 та

  2. юқори прокуратура; - 8 та марказий ва 6 та бўлинма

  3. ўлка прокуратураси; - 50 та марказий ва 203 та бўлинма

  4. ҳудудий прокуратура. - 438 та.

Прокуратура идоралари Адлия Вазирлиги таркибига кирасада, жиноятларни тергов қилишда прокурорлар устидан раҳбарликни амалга ошириш ваколатига эга эмас. Адлия вазири бирон бир аниқ иш бўйича бош прокурорга кўрсатма бериши мумкин, аммо бош прокурор бундай ҳолларда протест келтириши мумкин.


Японияда прокуратура жиноят ишини қўзғаш ваколатига эга ягона орган ҳисобланади. Прокуратура полициянинг суруштирув ишларига раҳбарлик қилади ва текширади. Прокуратура органларининг функцияларига, шунингдек судда давлат айбловини қўллаш ва суд ҳукмининг ижросини таъминлаш киради20
Амалдаги қонун бўйича бош прокурор 65 ёшдан, бошқа барча прокурорлар эса 63 ёшдан истеъфога чиқади. 2007 йилги маълумотларга қараганда Японияда 2490 та прокурор бўлиб, улар орасида аёллар 271 та (10.9%) ни ташкил этади.

Ҳуқуқшуносларни тайёрлаш21


Адвокат, прокурор ва судьялар Японияда бир хил систесада “тарбияланади” лар, яъни юқоридаги уч соҳадан бирини эгаллаш учун талабгорлар дастлаб ҳуқуқшунос квалификациясини берувчи имтиҳон – “ШИХОВ ШИКЕН” дан ўтишлари, сўнгра Олий Суд томонидан ташкил этилган икки йиллик амалиётни ўташлари шарт. Амалиётни ўтаб бўлгандан кейин адвокат, прокурор ва судья бўлиш ҳуқуқини берувчи сертификат топширилади. Сертификатга эга талабаларгина юқоридаги уч соҳада ишлашлари мумкин. Қайси соҳада ишлаш уларнинг ихтиёри.

Ҳуқуқшунос квалификациясини берувчи имтиҳоннинг ўзига хос хусусияти:



  1. имтиҳонни хоҳлаган одам топшириши мумкинлигида, яъни имтиҳонни топшириш учун Университетиннг ҳуқуқшунослик факультетида ўқишнинг талаб этилмаслиги ва умуман ҳеч қаерда ўқимаган шахснинг ҳам бу имтиҳонни топшира олишлиги. Шунингдек, ёш цензининг йўқлиги.

  2. имтиҳоннинг қийинлиги сабабли ўтиш даражасининг ниҳоятда пастлиги. 1966 йилдан 1990 йилгача имтиҳондан ўтганлар сони йилига 500 та (имтиҳон топширгпнлпрнинг тахминан 2% и) ни ташкил этган.

Имтиҳондан ўтиш даражасининг пастлиги сабабли Японияда ҳуқуқшунослар етишмовчилиги муаммоси вужудга келганлиги учун имтиҳондан ўтиш даражасини кўтариш (имтиҳондан ўтганлар сони 1990 йилда 600 тани ташкил этган бўлса, 2004 йилда бу кўрсатгич 1500 тага етди) ва бу имтиҳонни ислоҳ қилиш зарурати туғилди.


Шундай қилиб 1999 йили бу тизимни ислоҳ қилиш учун махсус комиссия тузилади. Комиссиянинг 2001 йилда эълон қилинган ҳисоботида бир қанча ислоҳатлар билан бир қаторда янги ҳуқуқшунос квалификациясини берувчи имтиҳоннинг жорий этилиши айтиб ўтди.

Янги имтиҳоннинг ўзига хос хусусияти:



  1. имтиҳонни фақат магистратурани ҳуқуқшунослик йўналишида тамомлаган талабаларгина топшира олишади.

  2. имтиҳондан ўтган талабалар ўтайдиган амалиёт муддати бир йилга қисқартирилди.

  3. йилига имтиҳондан ўтувчи талабаларнинг сони 3000 этиб катъий қилиб белгиланганлиги. Бу имтиҳон топширувчиларнинг тахминан 30% и демакдир.

  4. имтиҳонни 3 марта мувофаққиятсиз топширганлар имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқидан махрум бўладилар.

  5. имтиҳонни магитратурани тамомлаган пайтдан бошлаб 5 йил ичида топшириш мумкинлиги. Акс ҳолда, имтиҳон топшириш ҳуқуқидан махрум бўлади.

Ҳозирда 2004 йилда жорий этилган бу янги тизим билан олдинги тизим биргаликда амал қилиб келмоқда. Янги тизим муносабати билан Японияда ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича магистратура жорий этилган Университетлар сони кўпайтирила бошланди. Масалан, 2004 йилда 68 та Университетларда бу йўналиш бўйича магистратура бўлиб, уларда жами 5590 та талаба ўқиган бўлса, 2005 йилга келиб Университетлар сони 74 тага, талабалар сони 5825 тага етди.


Япония таълим тизимини характерловчи томонлардан бири бакалавриат ва магистратура таълим йўналишларининг ўзаро боғлиқ эмаслиги, яъни бакалавриатни бир йўналишда тугатиб умуман бошқа йўналишдаги магистратурага топшириши мумкин. Масалан, бакалавр иқтисодчи ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича магистратурага топшириши мумкин. Бундай талабалар магистратурани 3 йил ўқишса, ҳуқуқшунос бакалаврлар эса 2 йил. Лекин бу дегани ҳуқуқшунос бакалаврлар магистратурада 3 йил ўқимайди дегани эмас. Аслида иҳтодорли талабаларгина икки йиллик қисқартирилган курсда магистратурани тугатишлари мумкин.


Ҳуқуқ тизими22


МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ


Японияда қўлланиладиган меҳнатга хақ тўлаш системаси ўзига хос бўлиб, бошқа биронта давлатда учрамайди. Улар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:





  • ойликни белгилашда, биринчи навбатда, ходимнинг бир корхонадаги иш стажининг эътиборга олиниши;

  • ишчи ва ходимларнинг ойлигини ҳисоблашда яна кўйидагилар инобатга олинади:

  • ёши;

  • маълумоти;

  • ушбу корхонадаги узлуксиз иш стажи;

  • мутахассислиги;

  • мутахассислиги бўйича иш тажрибаси.

  • ишбай асосида ҳақ тўлаш тизимининг деярли қўлланилмаслиги;

  • ҳар йили ойликнинг навбатдаги оширилиши сиёсатининг амалга оширилиши, яъни ходим бир корхонада қанча кўп ишласа, унинг ойлиги ҳам шунча кўтарилиб боради. Шу сиёсат туфайли Япон корхоналари ходим ва ишчиларнинг ўз корхоналарида мустахкам ўрнашишига эришадилар.

Меҳнат стандартлари тўғрисидаги қонунга мувофиқ, корхонада камида бир йил ишлаган ходимга бериладиган йиллик ҳақ тўланадиган таътил 6 кундан кам бўлмаслиги керак. Шунингдек, узлуксиз икки йилдан ортиқ стажнинг ҳар бир йили учун бир кундан қўшиб берилиши назарда тутилган. Аммо, қонунда ҳақ тўланадиган йиллик таътил 20 кундан ошмаслиги белгиланган. Ҳамма япон ташкилотлари бир неча кун январда (байрам муносабати билан) ва ҳарорат баланд бўлган августнинг ўрталарида ёпилади. Йиллик таътиллар, одатда, шу пайтда берилади.

ОИЛА ҲУҚУҚИ


Алоҳида оилавий муносабатларни тартибга солувчи кодекс йўқ. Бундай муносабатлар “Фуқаролик кодекси” нинг 4-5-қисмлари билан тартибга солинади.
Япониянинг 1898 йилда кучга кирган Фуқаролик Кодекси беш қисмдан иборат:

  1. умумий қисм;

  2. ашёвий ҳуқуқ;

  3. мажбуриятлар;

  4. оила муносабатлари;

  5. мерос ҳуқуқи.

Фуқаролик кодексига кўра, оила қуришнинг минимал ёши ўғил болалар учун 18 ёш, қизлар учун эса 16 ёшни ташкил этади. Бироқ, 20 ёшга тўлмаган шахсларнинг никоҳ қуриши учун ота-оналарининг розилиги талаб этилади. 1898 йилги Фуқаролик Кодекси бўйича эса, 30 ёшга тўлмаган йигитлар, 25 ёшга тўлмаган қизларнинг турмуш қуриш учун ота-оналарининг розилигини талаб этилган23.
Никоҳ қуришда қўйиладиган талаблар:

  • никоҳга икки тарафнинг розилиги;

  • никоҳ қуриш ёшига етганлиги;

  • никоҳ қурувчиларнинг яқин қариндош эмаслиги;

  • никоҳ қурувчиларнинг бошқа никоҳда бўлмасликлари;

  • агар аёл ажрашган бўлса, ажрашганидан сўнг маълум муддат (6 ой)нинг ўтганлиги.

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ

Японияда 1881 ва 1907 йилларда “Жиноят кодекси” қабул қилинган бўлиб, иккинчи жаҳон урушидан кейин қонунчилик соҳасида ўтказилган ислоҳатлар натижасида 1907 йилги кодексга ўзгартиришлар киритган ҳолда уни кучда қолдиришади. Бу кодекс ҳозирда ҳам амалда.


Японияда жиноят қонунчилигини “Жиноят кодекси”, махсус жиноят қонунлари ( 30 га яқин) ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат.
Жиноят кодексида белгиланган жазо турлари:

  1. ўлим жазоси;

  2. жарима; - 40 мингиен дан юқори

  3. мажбурий меҳнатга жалб этган ёки этмаган ҳолда озодликдан маҳрум этиш;

  4. жиноий қамоқ; - 1 кундан 30 кунгача

  5. майда жарима; - 20 минг иендан-40 минг иенгача

  6. мол-мулкни мусодара қилиш

“Жиноят кодекси” да ўлим жазоси ташқи сиёсий муаммоларга олиб келган жиноятларда ягона жазо чораси сифатида қўлланилса, қуйидаги жиноятларга нисбатан альтернатив жазо чораси сифатида қўлланиши мумкин:

    • турар жойга ўт қўйиш;

    • одам ўлдириш;

    • босқинчилик, агар одам ўлимига олиб келса;

    • темир йўл ҳалокати;

    • қўзғалон ва б.

Махсус қонунларда қуйидаги жиноятларга нисбатан ўлим жазоси альтернатив жазо чораси сифатида кўрсатилган:



  • портловчи моддалар билан ишлаш қоидаларини бузганлик учун;

  • самолётни куч ишлатиб қўлга киритиш, агар одам ўлимига олиб келса;

  • гаровдаги шахсни ўлдирганлик учун


Download 273.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling