Yevrosiyo hududining tabiiy geografik o‘lkalarga bo‘linishi


Download 61.29 Kb.
bet2/12
Sana19.11.2023
Hajmi61.29 Kb.
#1786655
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
9-Ma\'ruza

Электрон таълим – бугунги кунимизнинг таълим стратегияси сифатида мустаҳкам ўрин олиб келмоқда. Бунда, таълим муассасалари, педагоглар, таҳлилчилар ва тадқиқотчилар томонидан таълимнинг электрон шакли орқали энг илғор усули сифатида баҳоланиб келинмоқда.
Электрон таълим ёки масофавий таълим - инглиз – тилида “E-Learning” (Electronic Learning) – Электрон таълим бу шундай таълимки, Интернет ёки Мультимедия воситалари ёрдамида ўқув машғулот жараёнларини ташкиллаштириш имкониятини яратишга хизмат қилади. Электрон таълим курси яъни Виртуал ахборот майдонидаги таълимнинг асосий вазифасини бажарувчи контент ҳисобланади. Шу билан бирга Виртуал таълимни бошқарувчи тизимларда электрон таълим курслари босқичларини яратишга кенг имкониятларни тақдим этади.
Электрон ўқув курсларни ишлаб чиқишда бир нечта босқичларни назарда тутади:
1. Педагогик дизайн принциплари асосида ўқув материалларни тайёрлаш ва бу материалларни онлайн режимда ўқишилишига мослаштириш лозим. Бунда албатта амалий жараёнларни тадбиқ этилишини ва ўзлаштирилган билимларни назорат қилинилишини унутмаслик лозим.
2. Бирон муайян ўқув дарсликка қараганда ишлаб чиқилаётган масофавий ўқув курс эгалланилиши лозим бўлган билимлар билан бир қаторда, бирон бир амалий ўқув машғулот жараёнида интерфаол методикалар билан бойитилиши мақсадга мувофиқдир.
3. Электрон ўқув курси яратилишидан мақсадни аниқ таҳлил қилиб, қандай ўқув материаллардан фойдаланган ҳолда билим ахборот маълумотларини қандай усулда етказилишига эътибор қаратлиши лозим. Шунингдек, аввал ўқув курс сенарийсини яратилиши, графиги ва курс якунида эса тест синовларини қандай тартибда ўтказилишини инобатга олиш лозим.
4. Электрон таълим йўналишида фаолият олиб бораётган мутахассис билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган электрон ўқув курси педагогик дизайн тамойилларга таянган ҳолда яратилиши керак.
5. Электрон курс яратилиши мақсадига қараб турли педагогик ўқув дастурлари ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Бунда ЛMS (Леарнинг Манагемент Сйстем) – Виртуал таълимни бошқарувчи тизимларда бирор бир фан ўқув курси учун инерфаол слайдларлар яратиш, монтаж қилиш жараёнларини амалга ошириш, ҳамда эгалланган билимларни назорат қилиш мақсадида электрон тестлар ёрдамида тест саволларини ишлаб чиқиш воситалари мавжудир.
6. Электрон курсни яратувчи ҳар бир маъсул шахс энг аввало, курснинг педагогик дизайн тамойилларига асосланганлиги муҳимлигини ҳисобга олиши ўринлидир.
7. Шуни доим эсда тутиш лозимки, ҳаттоки, яратилган оддий ўқув курс ҳам курс иштрокчиларини таълим ахборот майдонида шакллантирилган электрон ўқув курсларига диққатини тортади, қачонки, электрон курсларда интерфаоллик мавжуд бўлсагина яратилган ўқув курс ўз аудиториясини кенгайтириш имконига эга бўлади.
8. Курс содда тилда айтганда, оддий ўқув дарслик эмас, балки, ахборот маълумотни курс тингловчиларига қизиқарли ва интерфаол тарзда етказилиши лозим. Курс яратилиши жараёнида курс тингловчиларининг ҳаётий мисоллар билан боғлаш имконини берувчи фактлар асосида электрон ўқув контент тайёрланса, курс ўз аҳамиятини йўқотмаган ҳисобланади.
9. Назорат тестлар – бу каби вазифаларда курс тингловчининг билимини ўқув курсдаги мавжуд билимларни қай тарзда яхши ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш мақсадида электрон тестлар ёрдамида курс сўнггида текширилиб эгалланган билимларни баҳолаш имконини беради. Электрон курсда тайёрланган тест топшириқлар ечим топилиши лозим бўлган бирон вазият, ҳолат юзасидан амалий вазифалар билан қамраб олиниши керак.
10. Бирон электрон ўқув курсни бошлашдан аввал, курс тингловчиси қандай мақсадда билим олиши лозим, мавжуд таълим ахборотлар келажакдаги фаолияти давомида қўллай оладими каби масалаларни аниқлаштириб, ўқув курс босланади ва айнан шу курс сизга мақсадингизга етишиш учун хизмат қилади.
Ижодий ёндашувчанлик бу масофавий курсларни яратилишида курс иштрокчиларни курсга жалб қилишда муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. Курс илмий асосланган билимларга таянган ҳолда ташкиллаштирилса, электрон таълим курснинг кўлами кенгайиши тобора ортиб, унинг аудиторияси ортиб боради:
Электрон таълимда тест савол турлари электрон таълим технологиялари ўқув курсларининг сифат жиҳатдан яратилган ўқув контент натижадорлигини муайян ошиб борилишига эътибор қаратади.
Шуни ёдда тутиш лозимки, мавжуд бўлган назорат ва мустақил таълим шаклларида қўлланилиб келинаётган тест саволлари эмас балки, тест шаклидаги топшириқлар билан электрон таълим жараёнларни ташкиллаштириш орқали амалга оширилади:
1. Аввало, курснинг ранглар дизайнига доимо уйғунлигига эътибор қаратиш лозм. Курс яратишдан аввал қандай ранглардан фойдааланиш кераклиги тўғрисида қарор қабул қилиш зарур.
2. Электрон курс яратишдаграфиклар ёки расмлардан фойдаланиш меъёри бир хил бўлиши зарур. Шу билан бирга, курс учун танланган графиклар, расмлар курс тингловчиларига ўқилиши учун қулайлик яратилиши мақсадга мувофиқ. Агарда бирор бир схема ёки расмни ўрганиб ўзлаштирилиши талаб этилса, у ҳолда схема расм ҳажмини кенгайтирилиши билан курс тингловчиларига ижобий таъсир кўрсатган ҳисобланади.
3. Конйтентдаги мавжуд саҳифалар ёки слайдлар ҳамда объектлар тенг яъни бир-бирига уланган бўлиши лозим.
4. Курснинг яратилишида энг муҳим томони бу курсга киритилаётган матнлардир. Яъни курс тингловчилари яратилгн электрон ўқув контентдаги мавжуд матнларнинг шрифт ҳамда ҳажми жиҳатидан бир хилликни талаб этади.
5. Курс тингловчиларига тез сураътларда етказилишини таъминлаш мақсадида ўрганилиши қулай ҳамда лозим бўлган графиклар ва схемалар ҳаттоки, расмли матнлардан иборат барча турдаги ахборотларни катталаштирилган ҳолда етказилиши муҳим аҳамият касб этади.

Download 61.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling