Педaгoгик дaстурий вoситaлaр ярaтишда ўқувчилaрнинг псиxoфизиoлoгик ҳусусиятлaрини ҳисoбгa oлиш. Педaгoгик дaстурий вoситaлaрни қўллаш асосида ўқувчилaрнинг мустақил таълим олиш кўникма ва малакаларини шакллантиришда ўқувчилaрнинг функционал ва психофизиологик имкониятлари инобатга олиниши шарт. Педагогларнинг педaгoгик дaстурий вoситaлaр асосида имкон қадар кўпроқ маълумотларни ёритишга интилиши ўқувчини ортиқча толиқтиришга олиб келиши мумкин. Ўз навбатида маълумотларни узатиш тезлигини ошириш эса маълумотларни ўзлаштириш сифатиниинг пасайишига, хатоликлар сонининг ортиб боришига, ўқувчининг ўзини ҳис қилиши ва соғлигига салбий таъсир қилади.
Физиологик-гигиеник соҳада амалга оширилган тадқиқотлар компьютерда ишлашда билим олувчиларнинг ақлий иш қобилияти ўзлаштириладиган маълумотлар ҳажмига тескари пропорционал равишда ўзгариб боришини эътироф этади.
Бу қуйидаги сабаблар билан изоҳланади:
- кўриш органларига тушадиган юкламанинг ортиб бориши;
- янгиликларни қабул қилишда юзага келувчи дастлабки руҳий кўтаринкиликнинг тиниб қолиши;
- юзага келиши мумкин бўлган ноаниқлик ва хатоликлар туфайли салбий ҳиссиётларнинг йиғилиб бориши;
- катта миқдордаги таълимий ресурсларни қабул қилиш ундан кейинги ахборот ресурсларини фаол ўзлаштиришга тўсқинлик қилади.
Бу ҳолат таълим жараёнида педaгoгик дaстурий вoситaлaрни ишлаб чиқиш ва жорий этишда зарур дидактик, психофизиологик ҳамда методик талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши заруратини юзага чиқаради.
Педaгoгик дaстурий вoситaлaрнинг психофизиологик жиҳатдан самарадорлиги биринчидан: ўқувчиларнинг ўқув материалларини ўзлаштириши, тарбияланганлик ва интеллектуал ривожланганлиги, ишчанлик кўрсаткичлари, мотивацион барқарорлик даражалари билан белгиланади. Иккинчидан, ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ бўлиб, ўқитиш концепциялари, педагогик технологиялари ва таълим воситаларидан рационал фойдаланиш кўрсаткичлари, ўқитувчининг меҳнат фаолиятига нисбатан барқарор мотивацияси, иш қобилияти билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |