Yigirma savolga yigirma javob


Download 1.65 Mb.
bet1/6
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1522389
TuriДиплом
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
YIGIRMA SAVOLGA YIGIRMA JAVOB

YIGIRMA SAVOLGA YIGIRMA JAVOB

Савол: Дипломатия тушунчасига қандай изоҳ берилади, унинг вазифалари нималардан иборат?   Жавоб: Дипломатия - ҳар бир мустақил давлатнинг ўз ташқи сиёсатини амалга оширишида муҳим восита ҳисобланади. Дипломатиянинг моҳияти шундаки у, биринчидан, халқлар, давлатлар ўртасида пайдо бўладиган турли низов ва келишмовчиликларни юзага чиқарувчи муаммоларни ноҳарбий, тинчлик йўллари, усул ва воситалари билан ҳал этиш, иккинчидан, давлатлар ўртасида турли соҳалар бўйича ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиш ва уни ривожлантиришда алоҳида ўрин тутади.

Савол: Дипломатик фаолиятнинг қандай йўналиш ва шакллари мавжуд?   Жавоб: Давлат дипломатик фаолиятининг шакл ва йўналишлари қуйидагилардан иборат: дипломатик ёзишма, давлат ва ҳукумат раҳбарларининг чет элларга расмий сафарларини тайёрлаш, музокаралар олиб бориш, халқаро шартномаларни тайёрлаш ва имзолаш, халқаро конференцияларда қатнашиш, хорижий давлатларда дипломатик ва консуллик ваколатхоналарини очиш ва уларнинг фаолиятларини мувофиқлаштириш, халқаро ташкилотлар фаолиятида давлат вакилларининг иштироки, муҳим халқаро масалалар бўйича давлат позициясини матбуотда эълон қилиш, халқаро ҳужжатларни расмий чоп этиш ва ҳоказо.  

Савол: Халқаро йиғилишлар қатнашчилари бир-бирларига қандай мурожаат қилади? Жавоб: Протоколга кўра давлат раҳбарига «Ҳурматли Президент жаноб олийлари» ёки қисқа равишда «Ҳурматли Президент», ҳукумат раҳбарига «Ҳурматли Бош вазир жаноблари» ёки «Ҳурматли Бош Вазир», деб мурожаат қилинади. Академик, профессор ва фан докторига «академик Тўрақулов», «профессор Қаюмов», «доктор Обидов» деб мурожаат қилинади. Элчиларга «элчи жаноби олийлари», армия генерали, генерал лейтенант, генерал-полковник, генерал-майорга мурожаат қилинганда қисқа «Генерал Узоқов» дейилади, холос.

Савол: Чет эллик меҳмонлар қатнашган тантанали мажлис ҳайъати (президиуми) аъзоларининг жойлари қандай белгиланади? Жавоб: Турли халқаро ёки протокол тадбирларда бўлгани каби мажлис ҳайъатини стол атрофига ёки биринчи қаторга ўтказишда ҳам чет эллик меҳмонлар учун дипломатик катталик даражаси (дипл. старшинство), маҳаллий раҳбарият вакиллари (вазирлар ёки уларнинг ўринбосарлари) учун «лавозим мартаба» табелига («Табель о рангах») риоя қилинади. Фараз қилайлик, Давлат ва жамият қурилиши академиясида халқаро илмий конференциянинг очилиш маросими бўлаяпти. Унда Тошкент шаҳрида аккредитация қилинган икки давлат элчиси ҳам қатнашмоқда. Одатда бундай тадбирлар ҳайъати, халқаро амалиётга биноан, 5 кишидан иборат бўлади.


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling