Yigirma savolga yigirma javob


Савол: Ҳар бир давлатда армия хизмати мавжуд. Улар этикетининг ўхшаш ва ўзига хос жиҳатлари нималардан иборат? Жавоб


Download 1.65 Mb.
bet5/6
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1522389
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
YIGIRMA SAVOLGA YIGIRMA JAVOB

Савол: Ҳар бир давлатда армия хизмати мавжуд. Улар этикетининг ўхшаш ва ўзига хос жиҳатлари нималардан иборат? Жавоб: Дарҳақиқат, аксарият давлатларда ҳарбий хизмат мавжуд бўлиб, ҳар бирининг уставларида этикет нормалари ўз аксини топган. Турли давлатлар этикетлари ўртасида ўхшашликлар ҳам, ўзига хос жиҳатлар ҳам мавжуд. Уставларига биноан барча ҳарбий хизматларда этикетга қатъий амал қилиш талаб қилинади. Кичик лавозимдаги ҳарбий хизматчининг ўзидан юқори лавозимли ҳарбий хизматчиларга бўйсуниши барча ҳарбий уставлардабелгиланган. Фарқ асосан кийим-кечакда, мурожаат қилиш таомилида, қадам ташлашда кўзга ташланади. Масалан, россиялик сержант ўз раҳбарининг буйруқларига «есть» деб жавоб қайтарса, америкалик сержант эса ўз раҳбарининг буйруғига « Yes sir!» - «Ҳа, сэр!» деб яъни жаноб сўзини қўшиб жавоб беради. Америкалик солдатлар шошмай, ўрта қадам ташлаб юрса, Ўзбекистонлик аскарлар шаҳдам қадам ташлаб юради. Ўзбекистонлик аскарлар ўз офицерларига фақат бош кийимда ва беш бармоқ билан чест беради, америкаликлар ҳарбийларда бош кийимсиз ҳам икки бармоқ билан чест бериш урф бўлган. Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир давлат ўз қуролли кучларининг устави, шу жумладан ҳарбий этикетини ўзи белгилайди ва унга ҳарбийларга хос равишда жиддий амал қилади.

Савол: Дипломатиядан ташқари соҳаларда ҳам этикет нормалари (ахлоқ-одоб меъёрлари) бўладими? Жавоб: Инсон ўз фаолиятининг кўпгина соҳаларида этикет нормаларига риоя этади. Жумладан, спорт олимпиадаси этикети, шифокорлар этикети, руҳонийлар этикети, парламент этикети ва ҳ.к. Савол: Қайси соҳалар этикети халқаро миқёсда кенг тарқалган? Жавоб: Халқаро миқёсда этикетнинг кенг қўлланадиган қуйидаги турларини келтириш мумкин: а) сарой этикети; б) ҳарбий этикет; в) дипломатик этикет; г) умумфуқаро этикети.

Савол: Қабул маросимларининг айримлари кундузи, айримлари кечқурун, эркин ёки стол атрофида ўтказилишининг сабаби нимада? Жавоб: Қабул маросимлари икки гуруҳ ва икки хил кўринишга бўлинади: кундузги ва кечки, эркин юриб ва стол атрофида ўтирган ҳолатда. Кундузгилари «Шампан қадаҳи», «Вино қадаҳи» ва «Дипломатик нонушта», кечкилари — «коктейл», «фуршет», «Дипломатик тушлик», «Дипломатик кечки овқат» ва «Швед столи» деб аташ урф бўлган . Мазкур дипломатик қабул маросимлари ташкил этилаётгани сабаби, меҳмонларнинг мавқеи, сони, тадбирнинг қандай бинода ва қай вақтда ўтказилишига қараб уларнинг аҳамият даражаси белгиланади. Масалан, кечки қабул маросимлари кундузгиларидан, стол атрофида ўтириб ўтказиладиганлари юриб ўтказиладиганларидан, стол атрофида зиёфат шаклида ўтадиганлари ичида эса соат 20.00 бўладиган «Дипломатик тушлик» (dinner) аҳамиятлироқдир.


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling