Yigirma savolga yigirma javob
Савол: Дипломатик этикет, қолаверса, умумфуқаро этикети бўйича кийинишда қандай хатоларга йўл қўйилмаслиги керак? Жавоб
Download 1.65 Mb.
|
YIGIRMA SAVOLGA YIGIRMA JAVOB
Савол: Дипломатик этикет, қолаверса, умумфуқаро этикети бўйича кийинишда қандай хатоларга йўл қўйилмаслиги керак? Жавоб: Биринчидан, кийим тоза, дазмолланган, тугмалари жойида бўлиши керак; иккинчидан, оқ кўйлак, галстук билан бирга жинси шимини кийиш қоидага хилоф деб ҳисобланади; учинчидан, чиройлик костюм-шимга «Адидас» ёки «Рибок» спорт оёқ кийимини кийиш ҳам тўғри келмайди; тўртинчидан, оқ пайпоқни фақат спорт кийими ёки тўлиқ оқ костюм билан кийиш одати қабул қилинган. Ҳар бир инсоннинг, хоҳ у давлат арбоби, хоҳ дипломат, ишбилармон ёки журналист бўлсин, унинг ташқи кўринишида устидаги кийим-боши ғоятда муҳим ўрин тутади.Савол: Дипломатик этикет асосида қандай қоидалар мужассам этган? Жавоб: Дипломатик этикет бажарилиши унча қийин бўлмаган қатор қоида ва тамоиллардан иборат. Нутқ маданияти, суҳбатдошга мурожаат этиш тартиби, суҳбатдошнинг сўзини бўлмай эшитиш ва ҳиссиётга берилмаслик қобилияти, кийиниш таомиллари, чекиш одоби, телефонда сўзлашиш маданияти шулар жумласидандир.Савол: “Этикет”, “этика” ва “эстетика” атамалари ўртасида қандай ўхшашлик ёки фарқ бор? Жавоб: Айрим кишилар ушбу атамаларни бир-бирига яқин синоним сўзлар деб тушунади, аслида улар ўртасида ҳам этимологик, ҳам мазмун жиҳатидан фарқлар бор. Биринчидан, этикет французча « etiquette» сўзидан олинган бўлиб, инсон фаолиятининг маълум соҳаларида мавжуд, олдиндан белгиланган ахлоқ-одоб ва тартиб қоидаларини ўрганиши ҳамда унга амал қилишини талаб этади. Масалан, сарой этикети, дипломатик этикет. «Этика» атамаси эса грекча « ethos » сўзидан келиб чиққан бўлиб, фалсафий фан сифатида ахлоқ, маънавият қонуниятларини, уларнинг ривожланиш йўлларини ўрганади. «Эстетика» атамасига тўхталсак, у ҳам грекча « eisthetikos » сўзидан олинган бўлиб, фалсафий фан сифатида санъат, нафосатнинг ривожланиш қонуниятларини ўрганади. Демак, мазкур уч атама алоҳида-алоҳида фан бўлиб, ҳар бири инсон фаолиятининг муайян соҳалари ривожига хизмат қилади. Дипломат ҳар томонлама баркамол инсон сифатида ушбу уч соҳани яхши билиши, айниқса, дипломатиянинг воситаси ҳисобланган этикетни пухта эгаллаши лозим.Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling