Yigirma savolga yigirma javob


Савол: Қабул маросимларида, айниқса стол атрофида ўтказиладиган зиёфатларда сигарет чекиш тартиби қандай? Жавоб


Download 1.65 Mb.
bet2/6
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1522389
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
YIGIRMA SAVOLGA YIGIRMA JAVOB

Савол: Қабул маросимларида, айниқса стол атрофида ўтказиладиган зиёфатларда сигарет чекиш тартиби қандай? Жавоб: Биринчидан, бутун дунёда чекишга қарши қаттиқ ҳаракат кетаётган бугунги кунда айниқса, самолётларда масофа қанча узоқ бўлмасин, шунингдек, жамоат жойларида, кўпгина ташкилотлар биноларида чекиш ман қилинган. Иккинчидан, аксарият қабул маросимларида ҳам чекиш учун кулдон, сигарет ва гугурт қўйилмаяпти. Одатда зиёфат охирида чой, кофе ичиш пайтида алоҳида кўрсатилган жойдагина чекиш мумкин бўлади. Чекишнинг дипломатик қоидаси шундай: сигарет қўйилган бўлса, аввал бошқаларга узатасиз сўнг ўзингиз оласиз, ҳеч қачон бошқалардан сигарет сўраб олинмайди. Агар гугурт ёки зажигалка ёқиб бошқа бировнинг чекишига ёрдам қилмоқчи бўлсангиз, уни шундай тутингки, суҳбатдошингиз қаттиқ эгилмасин. Тавсия - чекиш зарарли, уни ташлашни унутманг!

Савол: Стол атрофида ўтириб ўтказиладиган қабул маросимларида меҳмонлар уяли телефондан фойдаланиши, зарурат туғилганда муҳим хат ёки ҳужжатларни ўқиши мумкинми? Жавоб: Дипломатик қабул маросимларида хусусан, стол атрофида ўтириб ўтказиладиган зиёфатларда уяли телефондан фойдаланиш, ҳужжат ўқиш мутлақо мумкин эмас. Бундай ҳаракат, биринчидан, бошқа меҳмонларни безовта қилса, иккинчидан, мезбон ҳамда меҳмонларга нисбатан беҳурматлик ҳисобланади. Шу сабабли меҳмонга келганда уяли телефон ўчирилиб қўйилади, зиёфат якунлангач, ёқилади.

Савол: Дипломатик расмий тадбирга келган меҳмонларнинг мезбон томон билан саломлашиши қандай тартибда ўтади? Жавоб: Аввал айтиб ўтганимиздек, дипломатик протокол ва дипломатик этикет доирасида лавозим, дипломатик мартаба муҳим ўрин тутади. Одатда таклифнома мансабдор шахс номига юборилади. Шу сабабли мезбон билан саломлашишда аввал мансабдор шахс сўрашади. Агар мансабдор шахс эркак киши бўлса, у аввал ўзи саломлашиб, сўнг рафиқасини таништиради. Агар мансабдор меҳмон аёл киши бўлса, аввал ўзи сўрашиб, сўнг турмуш ўртоғини таништиради. Мезбон тараф ҳам худди шу йўсинда ўз меҳмонларини қутлайди.


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling