Yigirma savolga yigirma javob
Савол: “Муқобил протокол чора кўриш” дегани нимани англатади? Жавоб
Download 1.65 Mb.
|
YIGIRMA SAVOLGA YIGIRMA JAVOB
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол
Савол: “Муқобил протокол чора кўриш” дегани нимани англатади? Жавоб: Маълумки, дипломатик протокол ва этикет давлатларнинг тенглиги ва ўзаро ҳурмат принципларига таянади. Ушбу халқаро тартибни бузган давлатга нисбатан чора кўрилиши шубҳасиздир. Масалан, АҚШга келган барча чет элликлар аэропортда бармоқларини албатта сканер қилиш зарурлиги белгилаб қўйилган. Бу ҳаракатни ўзаро тенглик принципининг бузилиши, деб билган Бразилия ҳукумати АҚШдан келган барча фуқаролар бармоқларини ҳам аэропортда сканер қилишга қарор қилган. Бундай ҳаракат алтернатив (муқобил) чора деб айтилади.Савол: Турли давлатлар намояндалари дастурхон атрофида қандай мавзуларда суҳбатлашади? Жавоб: Дастурхон атрофида, қоида бўйича, сиёсий масалалардан бошқа мавзуларда, хусусан, санъат, адабиёт, фильм, қизиқарли воқеалар, мода, таомлар, латифалар, урф-одатлар, умуман, ҳамма учун қизиқарли мавзуларда суҳбат олиб борилади. Куннинг сиёсий воқеалари устида бўлган суҳбат жараёнида меҳмонлар ўртасида жанжал чиқиш ҳолатларининг юз бериши халқаро тажрибада кўп бор кузатилаган. Сиёсий масалалар ҳақида фақат чой, кофе ичиш учун стол атрофидан турилгандан сўнг икки-уч киши алоҳида суҳбатлашиши, фикр алмашиши, бир-бирига савол бериши мумкин.Савол: Нима сабабдан айрим давлат арбоблари, дипломатлар ўтирганларида костюмларининг тугмаларини ечади, ўринларидан турганларида эса тугмаларини яна қайта қадайди? Жавоб: Дипломатик этикетда қуйидаги тартиб қабул қилинган: диванга, креслога ёки овқатланиш учун стол атрофига ўтирганда ёҳуд автомобиль ҳайдаш учун рулга ўтирганда тугмалар ечилади, турганда эса улар қайта тақилади. Тугмаларни ечиб қўйилишининг сабаби, биринчидан, бундай ҳолатда киши ўзини эркин ҳис этади, иккинчидан, тана оғирлиги босими сабабли тугмалар узилишининг олдини олади. Шу ўринда бир ҳаётий мисолни келтирайлик Тошкентда фаолият юритаётган элчилардан бири кечки овқатга бир қатор меҳмонларни таклиф этади. Маҳаллий меҳмонлардан бири тўрт тугмалик костюмда экан, у креслога, дастурхон атрофига ўтирганда ўзини ғоятда ноқулай сезди – гўёки бир оз овқат истеъмол қилса, костюмининг тамартаба тугмалари бирин-кетин тирсиллаб отилиб кетадигандек туюлади. Чамаси, у киши юқоридаги тартибдан бехабар бўлган кўринадиDownload 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling