Yormatova Zulfizarning " Falsafa "


Download 372 Kb.
bet1/9
Sana02.05.2023
Hajmi372 Kb.
#1421948
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Falsafa 2





Toshkent viloyati angren shahar angren universiteti
Boshlang’ich ta’lim BT 108-guruh talabasi
Yormatova Zulfizarning
Falsafa ” fanidan
Mustaqil ish

Mavzu:
Dialektika rivojlanish haqidagi ta'limot.Falsafada qonun tushunchasi.Qonunlarning turlari



Qabul qildi:
Dialektika rivojlanish haqidagi ta'limot.Falsafada qonun tushunchasi.Qonunlarning turlari
Режа:
1. Диалектика фалсафий метод сифатида
Диалектика
Диалектиканинг тарихий ривожи
2. Диалектик тафаккурнинг асосий методологик тамойиллари
Ривожланиш принципи
Объективлик принципи
Фаоллик
Ҳартомонламалик принципи
Ривожланиш принципи
Детерминизм
Тарихийлик принципи
Ягонанинг қарама-қаршиликка ажралиш принципи
Таҳлил ва синтез бирлиги принципи
Тизимийлик принципи
Миќдорий ва сифатий тавсифларнинг ўзаро алоќалари принципи
Д
Диалектика
иалектика сўзи юнон тилида «суҳбатлашув санъати», «баҳслашув санъати» деган маънони билдиради.
Турли нуқтаи-назарларни изоҳлаш, ўз фикри тўғрилигини исботлаш маҳорати Суқрот ва Афлотунда яққол намоён бўлган. Уларнинг таъкидлашича, ҳақиқатнинг қандайдир янги нарса, яъни баҳснинг бошланишида бўлмаган, лекин муҳокама жараёнида пайдо бўлган нарса сифатида туғилишига мулоқот ёрдам беради. Шу тариқа тафаккурнинг ижодий асоси шаклланади.
Лекин, нима учун инсоннинг ижодий тафаккури диалектикдир? Борлиқнинг зиддиятлилиги борлиқ ҳақидаги фикрларнинг зиддиятлилигида ўз аксини топади. Борлиқнинг ўзи доимо ўзгариш ва ривожланишда бўлганлиги учун одамлар кўпинча шу ҳақда баҳслашадилар. Узоқ вақтгача, дунё ўзгармасдир, деб келинган эди. Кейинчалик унинг ўзгарувчанлиги ҳақидаги ғоя пайдо бўлди. Гераклитнинг бир дарёга икки марта тушиб бўлмайди, деган сўзларини эслайлик. Хўш, файласуфлардан қайси бирлари ҳақ? Дунё ўзгармасдир, деганларими ёки, у ўзгарувчандир, деганларими? Соғлом фикр дунёда ўзгарувчанлик ҳам, барқарорлик ҳам мавжудлигидан далолат беради. Лекин уларнинг зиддиятли бирлигини тушунчалар тилида акс эттириш осон эмас экан. Ҳаракатнинг моҳиятини тушунишга уринган қадимги юнон файласуфи Зенон (490-430 эр. aвв.) ана шундай муаммога дуч келган. Ўз мантиқий муҳокамаларининг якунида у тўғридан-тўғри қарама-қарши хулосага – ҳаракат мумкин эмас, деган хулосага келади. Бу мантиқий парадокслар апориялар деб атала бошлади.
Масалан, «Дихотомия» деб аталган машҳур апорияни қараб чиқамиз. Зенон бирорта предмет ҳаракатини бошланғич нуқтасидан сўнгги нуқтасигача қараб чиқади. У қуйидаги тарзда фикр юритади: ҳаракатланувчи предмет дастлаб ўз йўлининг ярмидан ўтади, сўнгра қолган ярмининг ярмидан ўтади ва шу тариқа йўлда чексиз давом этаверади. Шунинг учун ҳамиша йўлнинг предмет ўта олмайдиган бирон бир қисми қолаверади. Зенон шунга асосланиб, ҳаракатдаги предмет қандай тезлик билан ҳаракатланмасин ҳеч қачон сўнгги нуқтага ета олмайди, чунки, йўлнинг ўтилган қисмлари узунлигининг ҳар қандай йиғиндиси ҳеч қачон йўлнинг бутун узунлигига тенг бўлолмайди, деб ўйлаган. Шунинг учун у ҳаракат умуман мумкин эмас, деган хулосага келади.
Албатта, Зенон ҳаракат мумкин эмаслигининг мантиқий исботи билан унинг мумкинлигини ҳиссий идрок этиш ўртасидаги тафовутни кўрган. Шуни айтиш керакки, бугунги кунда ҳам бу зиддиятни фан тўлалигича бартараф эта олган эмас. Мазкур муаммонинг ҳозирги замон тадқиқотларида (Б.Рассел, А.Грюнбаум) бу дихотомия дифференциал операциялар ва интеграл операциялар қарама-қаршилиги асослари тўғрисидаги муаммо сифатида таърифланади.
Д

Download 372 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling